• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Отасиз, уйсиз яшаш осон эмас». Миллати тожик, Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбекистонлик блогер Азода билан суҳбат (фото)

    Кейинги пайтларда санъатда янги саҳифа очилганга ўхшайди. Интернет юлдузлари: вайнер ва блогерлар худди санъаткорлар каби халқ орасида машҳур. Улар кичик ижоди орқали миллионлаб кузатувчиларга эга. Ана шундай блогерлардан бири Азоданинг Instagram саҳифасини ҳам бир миллион обуначи кузатади. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова Азода билан интервью ташкиллаштирди.

    Миллати тожик, Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбекистонлик блогер

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    —  Қозоғистонда «о» ҳарфни бошқача талаффуз қилинади. Мени Ўзода деб чақиришлари ёқмагани учун исмимни Азодага ўзгартиришга қарор қилганман. Тошкентга келиб, санъат йўлини танлаганимдан кейин ҳам худди шу исмни сақлаб қолишни истадим. Чунки ўзбек санъатида Озода исмли машҳур хонанда бор.Миллатим тожик, 2020 йилгача Қозоғистонда яшаганмиз. Аммо болаликдан ўзбек тили ва урф-одатларига қизиқиш кучли бўлган. Шу боис Ўзбекистонда ижод қилишни таклиф қилишганда, жон деб рози бўлганман.

    Клипга кўчган ҳаёт

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Болалигимда дадам билан онам оилавий келишмовчилик сабаб ажрашиб кетишган. Учта болани ёлғиз тарбиялаш ва боқиш онамга осон кечмаган. Дадам эса янги оила қуриб, ўзи билан ўзи овора бўлиб кетган. 2012 йил оиламиз учун ниҳоятда оғир келган. Онамни гап-сўзлар, тазйиқлар эзиб қўйган. Ўшанда онамни ҳеч ким эшитмаган.Онамнинг қийналаётганини кўриб, 12 ёшимдан унга ёрдамлашишга ҳаракат қилганман. Бош фарзанд барибир ота-онага кўмакдош бўларкан. Биз шаҳардан чеккароқ жойда яшардик. Шу боис онам билан тонг саҳарда туриб, марказга ишлаш учун келардик. Фастфуд егуликлари ва нон сотадиган ерда ишлаганмиз. Тушгача ишлаб, кейин мактабга кетардим.

    Болалигимдаги энг катта қийинчилик уйсизлик билан боғлиқ. Ҳақиқатан ҳам у ерда уйимиз йўқ эди. Ижара уйда яшаш осон эмас. Аммо у кунларни қийинчилик дегим келмайди, чунки уйимиз бўлмагани билан жуда бахтли эдик. Онам камтарона бўлса-да, бахтли оила муҳитини яратиб берган.

    Дадам ҳақида кўп сўрашади. Аммо шахсий ҳаётим ҳақида гапиргим келмайди. 12 ёшимда дадамдан қаттиқ ранжигандим. Онамнинг ёнини олаверганим учун жаҳл устида менга «Сендек қизим йўқ», деган гапни айтган. Бу гап кўнглимга жуда оғир ботган.

    Уни санъат коллежига қабул қилишмаган

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Мактабни тамомлаган йилим ҳам Тошкентга келганман. Эстрада цирк коллежининг актёрлик бўлимига ҳужжат топширмоқчи бўлганман. Аммо ҳужжатларимни қабул қилишмаган.Ростини айтсам, яқинларим ҳам санъаткор бўлишимга қарши бўлган. Қизлар учун энг яхши мутахассислик ўқитувчилик дейишган. Шундан кейин Қозоғистондаги коллежда бошланғич синф ўқитувчилиги мутахассислиги бўйича ўқиганман. Аммо институтда ўқишга имконим бўлмаган. Лекин бир муддат мактабда ўқитувчилик қилганман.

    Унга омад Ўзбекистонда кулиб боқди

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Кўпчилик мени тиктокер деб билади. Аммо 2017 йил блогерликни бошлаганимда ҳали тикток яратилмаганди. Мен асосан қозоқ ёшлари билан «КВН»ларда иштирок этардим. Ижтимоий тармоқлар учун ҳам вайнлар олардим. Қозоқ тилида бўлгани учун ўзбек кузатувчилари уларни кўрмаган бўлишлари табиий ҳол.2019 йил комик актриса Шаҳло Зоировани пародия қилиб, видеони Instagram’га жойлаганман. Ана шу видео сабаб омадим келган. Instagram’да ўзбек кузатувчиларим сони ортганидан кейин Ўзбекистонга таклиф этишган. Узоқ оилавий баҳсдан сўнг 2020 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистонга келганман. Оиласидан узоқда яшаш жуда қийин. Ўшанда уйдагиларни ҳам бу ерга олиб келаман, укам билан синглимни ўқитаман, деб ният қилгандим. Ниятимга етдим.

    Фирибгарлар уйнинг пулини «ухлатишган»

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Юқорида ижара уйда яшаганимизни айтиб ўтдим. Онам уй сотиб олишимиз учун Жанубий Кореяга ишлагани кетганди. Аввал ҳам ишлаган пулларимизни тўплаб уй олмоқчи бўлганмиз. Аммо фирибгар онамни чув тушуриб кетган. Катта пулдан айрилганимиз оиламиз учун стресс бўлган. Хуллас, 2021 йил омадли келди. Ишлаган пулларимни тўплаб онам учун уй сотиб олдим. Онамга қўнғироқ қилиб, айтганимда қувониб кетди.

    Блогер, актриса ва энди хонанда

    — Илгари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқишни истардим. Ҳозир бунга хоҳишим йўқ. Ўқимоқчиман, аммо бошқа мутахассисликни эгаллаш ниятидаман. Менимча, яхши актёрга шогирд тушиб, актёрлик сирларини ўрганса бўлади. Амалиёт эса ижодкорни пишитади. Қўшиқ айтишга болалигимдан қизиқаман. Аммо бу бўйича ҳам малакамни оширишим керак. Ҳозирча қўшиқларим кўп эмас. Аммо халқ талаби билан хизматларда иштирок этяпман.

    Азоданинг Озодда кўнгли борми?

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    — «Озод Хуррамовни севасизми?» деган саволни кўп беришади. У йигитни таниганимда иккимизнинг ҳам Instagram'даги обуначиларимиз деярли «о»га тенг эди. У билан ижтимоий тармоқ орқали танишганмиз. Аммо шунча йил давомида ўртамизда дўстликдан бошқа ришта бўлмаган. Ҳаётимиз бир-бирига ўхшаб кетади, у ҳам катта қийинчиликлар билан бугунги даражага эришган. Уни ҳурмат қиламан, нафақат ижоди билан балки инсонийлиги билан ҳам мен учун қадрли.

    Мавзуга доир: 

    • «Қайнонамга санъаткор эканим ёқмади». Блогер Хонзода эри билан яшамаётгани, бир ойлик даромади ва сериаллардаги ролларни сотиб олишаётгани ҳақида
    • 15 сония учун 500 доллар. Ўзбекистонлик таниқли вайнерларнинг Instagram’даги реклама нархи қанча?
    • Instagram’даги рекламасидан энг кўп пул топадиган машҳурлар (фото)
    • Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’дан қанча пул топади?

    29.06.2022, 16:56   Изоҳ (0)   79552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умидахон янги уйли, Одина Тўхтасинова машинали бўлди, Алишер Узоқов кумири билан учрашди, Достон Эргашев ЙПХ ходимининг тўйида бепул хизматда бўлди

    28.06.2022, 22:42

    Кинодаги карьерасини болалигиданоқ бошлаган Болливуд юлдузлари (фото)

    28.06.2022, 21:46

    «Уйланамиз», «Дадамнинг соясида» ва «Ўйламадим» — биринчи ижросидан кўра иккинчиси омадлироқ чиққан қўшиқлар (видео)

    28.06.2022, 15:31

    Машҳур актёр Хью Жекман ажойиб интерьерга эга Манхэттендаги уйини сотувга қўйди (фото)

    28.06.2022, 13:29

    Instagram: Турмуши жар ёқасида турган Муқаддас Саъдуллаева, Дилфуза Исмоиловага Mercedes совға қилишди, Иззат Шукуровнинг никоҳ оқшомидан репортаж

    27.06.2022, 22:09

    Абадий ёшлик: ёши катта бўлишига қарамай болалар ва ўсмирлар ролини ўйнаган актёрлар (фото)

    27.06.2022, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.