Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) Тошкент вақти билан 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистон вакилига америкалик Ронни Риос (33-4-0, 16 КО) рақиб бўлди. Беллашувнинг дастлабки ярми тўлиқ Аҳмадалиевнинг устунлигида ўтди. 7-раундга келиб, Риос ҳам фаолликни оширди.
12-раундда Муроджон кетма-кет зарбалардан кейин рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи нокдаундан кейин ҳакам жангни тўхтатиб, ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа Аҳмадалиев WBA ва IBF камарлари муваффақиятли ҳимоя қилди.
Изоҳ (0)