Ярим ҳимоячи Гарет Бэйл фаолиятини «Лос-Анжелес»да давом эттиради.
The Athletic’нинг хабар беришича, уэлслик футболчи MLS клубига ўтишга розилик берган. У бир йилга узайтириш шарти билан 18 ойлик битимга имзо чекди.
Бэйл билан музокаралар якуний босқичда.
Аввалроқ «Лос-Анжелес» «Ювентус»нинг собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини билан шартнома имзолаганди.
Гарет «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этди. «Реал» Бэйлни 2013 йилнинг ёзида 100 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»дан сотиб олганди. 32 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» сафида 5 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта Испания чемпионлиги, жами 19 та соврин қўлга киритган.
Изоҳ (0)