Самюуэль Умтити ёзда «Барселона»ни тарк этади.
28 ёшли ҳимоячига «Жирона» қизиқиш билдирмоқда. Бу хабарни жамоа президенти Пере Гвардиола тасдиқлади.
Шунингдек, Get French Football News нашрининг хабарига кўра, Умтитига А Сериянинг бир нечта клубидан қизиқишлар мавжуд.
Аввалроқ, «кўк-анорранглилар» 8 нафар янги футболчи трансферини амалга ошириш учун ўндан ортиқ футболчиси, жумладан, Самюуэль Умтити билан ҳам хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Самюуэль 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 1 та ўйинда майдонга тушган.
Изоҳ (0)