Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.
Matchroom томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилади.
Жанг тахминан 26 июнь тонги соат 05:00 дан кейин бошланади.
Баҳс олдидан спортчилар тарозидан ўтди. Унда Аҳмадалиев 54,97 кг қайд этган бўлса, Риос 55,29 кг тош босган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон сўнгги жангини 2021 йилнинг 19 ноябрида Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Ронни Риос эса 2021 йил февраль ойида америкалик Оскар Негретени мағлуб этган.
Изоҳ (0)