«Челси» ёзда катта трансферларни режалаштирмоқда.
Жамоа бош мураббийи Томас Тухель клуб хўжайини ва айни вақтда «аристократлар» спорт директори вазифасини ҳам бажарувчи Тодд Боэли билан учрашув ўтказди. Раҳбарият Тухелга ёзда 6 та трансфер амалга оширишни ваъда қилди, дея хабар беради The Telegraph.
Matteйс де Лигт («Ювентус»), Жюл Кунде («Севилья»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Усмон Дембеле («Барселона») ва Ришарлисон («Эвертон») «Челси»нинг қизиқишлар доирасига кирган.
Жамоанинг янги хўжайинлари янги мавсумда лондонликлар олдига минимум Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини қўйган.
Аввалроқ «Челси» америкалик миллиардер Тодд Боэли ва Clearlake Capital консорсиуми қўлига ўтгани хабар қилинганди. Клубнинг аввалги хўжайини Роман Абрамович 2003 йилдан бери бошқарувида бўлган жамоани сотиб юборишга қарор қилгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)