«Интер Майами» ҳужумчиси Гонсало Игуаин Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.
Месси ва Роналду билан бирга ўйнаган икки футболчининг бири мен бўлсам керак (Месси билан ҳам, Роналду билан ҳам бирга ўйнаган ўйинчилар камчиликни ташкил этилиши назарда тутилмоқда — «Дарё»).Игуаин Роналду билан «Реал» ва «Ювентус»да бирга тўп сурган. Лионель Месси билан эса Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб ўйинчилар, аммо агар танлашим керак бўлса, Мессини афзал кўрардим.
Гонсало Игуаин
Роналду ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида 39 та ўйинда 24 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Месси эса «ПСЖ»да 34 та учрашувда 11 та гол урди ва 15 та самарали узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)