• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар вакили Ғузор ТТБни текшириш билан овора. Вафот этган қизалоқнинг тўрт ёшли укаси эса ёрдамга муҳтож

    Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жамоатчилик учун номаълум, шифокорлар учун эса маълум касалликдан вафот этган олти ёшли қизалоқнинг тўрт ёшли укаси ҳам иситмалаб, ёрдамга муҳтож аҳволга келган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги юборган ишчи гуруҳ вакиллари эса Ғузор туман тиббиёт бирлашмасини текшириш билан овора. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Маълум бўлишича, Ғузор туманига махсус ишчи гуруҳ сифатида юборилган педиатрлар — Дилрабо Абдуллаева ҳамда Муборак Алихўжаевалар Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, вафот этган болаларнинг ўлимига нима сабаб бўлганини аниқлаштиришга уринмоқда.

    Вазирлик ишчи гуруҳи аъзоси Муборак Алихўжаева «Дарё» мухбирининг «Ишчи гуруҳнинг биринчи галдаги вазифаси болаларни асраб қолиш эмасми? Ҳужжатларни текшириш, вафот этган болалар ўлимига нима сабаб бўлгани кейин масала бўлиши керак эмасми», деган саволига бемор болаларга ёрдам бериш учун уларнинг мутахассисликлари тўғри келмаслигини билдирган.

    «Мен ҳам шунга ҳайронман. Бизга айни пайтда бизни текширадиган эмас, бемор болалар ҳаётини сақлаб қоладиган ёрдамчи керак. Ишчи гуруҳ аъзолари эса фақат бизни текшириш билан овора. Ўзи шундоғам текширадиган органлар етиб-ортади», — дейди «Дарё» билан мулоқотда бўлган Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Дилмурод Шаймардонов.

    «Вазирликдан ҳеч ким келмаган. Мен ҳам Тошкентдан уйга боряпман. Укам йиғлаб телефон қиляпти, жиянимизнинг аҳволи оғир. Ёрдам берадиган мутахассис керак», — дейди Фазлиддин Абилов.

    Фазлиддин Абиловнинг айтишича, бетоб болани унинг укаси Феруз Абилов Қарши шаҳридаги шифохонага олиб кетмоқда.

    «Ҳеч кимдан ёрдам келмагач, бошқалардан умид қилишни тўхтатиб, ўзимнинг шахсий машинамда уч нафар жиянимни Қаршидаги шифохонага олиб кетяпман. Улар билан телефонлашганимизда болаларни олиб келинг дейишди», — дейди Феруз Абилов «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Феруз Абилов бемор жияни билан бирга яна икки нафар жиянини шифохонага олиб кетаётганини, улар ҳам текширувдан ўтиши кераклигини айтмоқда.

    «Менга таниш мутахассиснинг айтишича катта эҳтимол билан сувчечак ёки омикрон, чунки иккаласининг ҳам баданига тошма тошган бўлган. Шуни айтишга қўрқяпти, карантин қилиб ташлаши мумкин», — дейди Фазлиддин Абилов ўз тахминини ўртага ташлар экан.

    «Дарё» воқеани батафсил ўрганишда давом этади.

    24.06.2022, 14:32   Изоҳ (0)   20022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

    24.06.2022, 14:11

    Ўзбекистонда педагогика йўналишида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилмоқда

    24.06.2022, 13:52

    Ўзбекистонда дам олиш куни 45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

    24.06.2022, 13:20

    Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

    24.06.2022, 12:46

    Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

    24.06.2022, 12:30

    Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ҳудуди йўл ўтказгич қурилиши сабаб давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилди

    24.06.2022, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.