Президент томонидан 23 июнь куни имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонунга кўра, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари трансплантациясига рухсат берилди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин бўлади
- Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2022 йил охиригача буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади
- Андижонда мураккаб операцияларга муҳтож, эҳтиёжманд аҳолига ёрдам бериш бўйича махсус жамғарма ташкил этилади
Изоҳ (0)