FIFA 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида терма жамоалар қайдномаси кенгайтирилишини маъқуллади.
Қатарда бўлиб ўтган мусобақада ҳар бир жамоа таркибида 23 нафардан 26 нафаргача футболчи олиб келишлари шарт бўлади. Шу билан бирга кенгайтирилган рўйхатда энди 55 ўйинчи бўлиши мумкин — аввалгидан 20 тага кўпроқ.
Регламентга ўзгартиришлар киритиш учун асос сифатида ЖЧ—2022 нинг куз-қишда ўтаётгани ва коронавирус пандемиясининг футболга таъсири олинган.
Аввалроқ ФИФА Қатарда—2022 да терма жамоаларга қайдномага 26 нафар ўйинчини киритишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон Чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Франция терма жамоасидир.
Изоҳ (0)