«Манччестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.
As нашри маълумотларига кўра, португалиялик ортиқ «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнамоқчи эмас, у жамоада соврин қўлга киритиш имконияти йўқ деб ҳисобламоқда.
37 ёшли ҳужумчини «Бавария» ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ушбу вариант Роберт Левандовски ёзда клубни тарк этса, кўриб чиқилиши айтилмоқда. Роналдунинг атрофидагилар ҳам Мюнхен жамоасининг қизиқишлари ҳақида маълумотга эга.
Қайд этиш керак, Левандовски «Бавария»га жамоадан кетиш ниятида эканлигини маълум қилган, унга ҳозирда асосий даъвогар «Барселона» бўлиб турибди.
Аввалроқ Криштианунинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан жамоадаги келажаги борасида гаплашиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Роналду АПЛнинг 2021/22 йилги мавсуми доирасида 30 ўйинда 18 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)