«Тоттенҳэм» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сон Ҳён Мин Испания чемпионатига йўл олиши мумкин.
Журналист Руди Галетининг ёзишича, «Реал» ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган бир қанча футболчиларни кузатиб бормоқда. Осиёлик ўйинчи ҳам асосий номзодлар рўйхатига киритилган.
Сон Англия Премьер Лигасида 2021/22 йилги мавсумда тўпурарлар рўйхатида 1-ўринни эгаллади. У «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ билан бир хил натижа кўрсатди — 35 ўйинда 23 та гол.
Маълумот ўрнида, Сон 2015 йилдан бери «шпорлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у «Байер» ҳамда «Гамбург» клубларида тўп тепган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)