• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бу унинг ҳақлигини тан олиш дегани эди». Зинедин Зиданнинг «калла қўйиши», оиласи ва бир умрлик севгиси ҳақида

    Жаҳон футболида ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида катта натижаларга эришганлар камчиликни ташкил қилади. Бироқ бундай етук мутахассислар қаторида асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган француз Зинедин Зидан алоҳида ўринга эга. Зиданнинг ҳар иккала фронтдаги ютуқлари ҳақида исталганча, тўхтовсиз гапириш мумкин, бироқ унинг қийин ўтган болалиги, футболгача бўлган йўли ва нима учун Марко Матерацсига «калла қўйгани»ни ҳам билавермайди. 23 июнь куни Зинедин 50 ёшни қарши олди, шу муносабат билан қуйида мана саволларга жавоб берилади.

    Фото: Getty Images

    Зиданнинг отаси бир неча йиллар қурилишларда тунаб юрган

    Қишлоқ хўжалиги ишчиси Амми Смаил Зидан 1953 йилнинг қишида ўзи туғилиб ўсган Кабилия (Жазоир) вилоятини тарк этади. У Париж чеккасидаги қурилиш майдончаларидан биридан қўним топади. Смаилнинг доимий турар жойи бўлмаган, шунинг учун қурилиш майдончасида тунашга мажбур бўлади; у ўзи учун вақтинчалик бошпана «барпо этади», бироқ «иморат» совуқдан яхши ҳимоя қилмасди.

    Парижга келганидан ўн йил ўтиб, Смаил оила қуради. Смаил Малика исмли қизга уйланади, у ҳам Жазоирнинг Кабилиясидан келганди. Бироқ танишув Марселда бўлиб ўтади. Оилада беш фарзанд дунёга келади. Дастлаб уч нафар ўғил: Мажид (1963), Фарид (1965) ва Nordин (1967), кейин эса Лила (1969) исмли қиз фарзанд. 1972- йилнинг 23 июнида оилада кенжа фарзанд дунёга келади. Унга Зинедин исми берилади.

    Зиданнинг отаси ва акаси

    Зиданнинг отаси ва акаси
    Фото: Getty Images

    Бола улғайгач, у ўзини иккинчи исми билан — Язид деб чақиришларини сўрайди. Язид онасининг доимий ғамхўрлиги ва акалари қуршовида мактабдан кейин соатлаб Тартан майдонида футбол ўйнаш билан банд бўларди. Айнан ўша ерда Зидан энг қийин оёқ ҳаракатларини акаси, табиатан футбол ўйнаш қобилиятига эга бўлган Nordин билан машқ қиларди.

    Футболда Язид ҳужумга ўтишдан ийманиб ўтирмасди, шу билан бирга агар керак бўлса, ҳимояга қайтиб, ўйнашга ҳам қаршилик қилмасди. Бундай фидоийлик унга отасидан ўтганди. У фарзандларига таълим бериш ва яхши тамойилларни сингдириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилганди. Шу билан бирга Зизуга камтарлик, совуққонлик ва хотиржамлик борасида ҳам тенглашиш мушкул эди.

    «Канн» академиясида ётоқ жой бўлмаган, шу боис Зидан бегона оилада яшашга мажбур эди

    Зидан «Канн» академиясига чақирилади, аммо клубда мактаб-интернат йўқ эди. Ота-онаси ўғлига ғамхўрлик қиладиган оила топилганидан кейингина ўғлини бошқа шаҳарга қўйиб юборишга рози бўлади. Уларнинг назарида оилавий муҳит ўрнини ҳеч нарса боса олмасди.

    «Канн» селексионери уларни Жан-Клод ва Никол Элино билан таништиради, улар ҳам ўз навбатида болани олиб қолишга рози бўлади. Жуфтлик камтарона ҳаёт кечиришига қарамай уч нафар болани вояга етказганди, бундан ташқари, оила «Канн» академияси тарбияланувчиларини ҳам қарамоғига оларди. «Канн» селексионери уларга ёш Зиданга бошпана беришни сўраб келганида, оила билан бир бола яшаётганди.

    Зиданнинг ота-онаси

    Зиданнинг ота-онаси
    Фото: Getty Images

    Жан-Клод заводда ишларди. Заводлар шаҳар иқтисодиётининг асосини ташкил этар ва Канндаги энг йирик иш берувчи ҳисобланарди.

    Жан-Клод ва унинг рафиқаси Никол Язидни (у ўзини шу ном билан чақиришларини сўраган) жуда яхши кўриб қолади. Болакай одобли, хушмуомала, уятчан ва табассум қилишни канда қилмасди. Уни кўрган одам болани ўз ҳимоясига олгиси ва ғамхўрлик қилгиси келарди, у баъзида ҳаддан ташқари уятчанлиги туфайли одамлардан узоқлашиб кетгандек туюларди. У ўзининг самимийлиги билан Элино оиласини ўзига ром этади ва улар уни қабул қилишга рози бўлишади. Ўз навбатида, Элино оиласи ҳам Зиданнинг ота-онасига жуда ёқиб тушади. Улар ўзи учун қийин бўлган қарорни қабул қилиб, ўғлини бошқа шаҳарга қўйиб юборади. Шу тариқа ёш Зинединнинг Канндаги саргузаштлари бошланади.

    Фото: Глобаллоокпресс

    Биринчи машина ва бутун умрга татиган биринчи севги

    «Канн» сафидаги илк голини урган учрашув тугашига 10 дақиқа қолганида Зидан захирага олинади. Уни кучли олқишлар билан кузатиб қўйишади. Бу биринчи, катта тан олиш эди. Биринчи гол — биринчи голни англатарди. Клуб президенти дебютантга қизил рангли Renault Clio автомобилини совға қилади.

    Машина калитини Зиданга топшириш учун президент ўқув маркази фоесида кичик зиёфат уюштиради. Зиёфатда Зиданнинг шериклари биринчи бўлиб унинг ёнида 20 ёшли қизни кўришади. У маҳаллий ётоқхоналарнинг бирида яшарди, улғайган Зидан ҳам Элинолар оиласида бир йил яшаб, у ерга кўчиб ўтади.

    Вероника истеъдодли балерина эди, бироқ турмуш ўртоғи ва фарзандлари тарбияси учун карьерасидан воз кечади. У мафтункор, очиқ кўнгил ва, албатта, Язид каби жуда хотиржам эди. Зиданнинг дўстлари уларнинг севгиси «ётоқхоналардаги муҳаббатга» хос эмаслигини дарҳол пайқайди. Ўша пайтларда ҳам улар ҳақиқий жуфтликдек кўринарди.

    Фото: Глобаллоокпресс

    «Марсель» ва Арсен Венгернинг «Монако»си Зидандан воз кечгани ҳақида

    Мавсумнинг қизғин палласида «Канн» хорватиялик сифатли ҳужумчи Ален Боксични қўлга киритади. «Марсель» уни ижарага беришга рози бўлади. Клуб мухлислари бу хабарни хурсандчилик билан кутиб олади, аммо ишончсизлик ҳам пайдо бўлади: «Нега бизга шундай яхши футболчи келмоқда»? Бу ижара эвазига «Марсель» «Канн»нинг асосий иқтидори Зинедин Зиданни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлганини ҳали кўпчилик билмасди.

    Фото: Getty Images

    Аммо ҳаммаси бутунлай бошқача бўлиб чиқади. Бокшич дебют учрашувидаёқ рақиб дарвозабонинг четлатилишига эришади. Янги ҳужумчи келиши билан «Канн» ҳужумда анча тажовузкорроқ ўйнай бошлайди. Жамоа у билан бирга Лига 1 да қолиши мумкинлигига умид боғлайди.

    Фото: Getty Images

    Бироқ кўп ўтмай «Лион» раҳбарлари федерацияга Бокшичнинг ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида петиция билан мурожаат қилади. Клуб ҳужумчининг уларга қарши ўйнагани ва дарвозабонини майдондан четлатганидан ғазабланади. Норозиликнинг моҳияти шундан иборат эдики, Бокшич Франциядаги биринчи мавсумидаёқ ижара асосида бошқа клубга ўтиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Федерация «Лион» фойдасига қарор чиқаради ва ижара бекор қилинади.

    Фото: Getty Images

    Шу сабабли Зидан бўйича ҳам келишув бузилади. «Канн» Язидни сотиш фикридан воз кечмайди, аммо «Марсель» футболчига нисбатан қизиқишини йўқотади. Бош директор бунга қарши чиқади, унинг ёрдамчиси аксинча буни қўллаб-қувватлайди. Бош мураббий ҳам бош директор тарафда бўлади — у Зиданни жуда секин ҳаракат қилувчи футболчи деб ҳисоблайди. Марсель президентида ҳам шубҳа пайдо бўлади. «Канн» Еврокубокларда порламай қўяди ва хафли зонага яқинлашиб қолганди, бу ҳам Зиданга қизиқишнинг пасайишига таъсир ўтказади.

    Мавсум охирида «Канн» қуйи лигага тушиб кетди ва «Марсель» дастлаб 8 миллион ваъда қилган бўлса-да, трансфердан воз кечади. Шу тариқа Зиданга харидор топилмайди. Шундан кейин Зидан билан ёшлар жамоасида бирга ишлаган «Канн» бош мураббий Ги Лякомбнинг шахсан ўзи уни сотишга уринади.

    У «Монако»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Арсен Венгерга чиқади. Аммо Венгер Зиданнинг ўтган мавсумдаги ўйинидан кўнгли тўлмайди ва ярим ҳимоячини сотиб олишга ошиқмайди.

    Мавсум бошланишига қуйи лигада ҳозирлик кўраётган Зизуни «Канн»дан ҳеч бир клуб сотиб олишни истамайди. Аммо сўнгги паллада вариант пайдо бўлади. «Бордо» «Канн»нинг икки футболчиси Жан Даниел ва Эрик Герини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлади. Улар билан бирга Зидан ҳам янги жамоага йўл олади.

    Спорт нуқтаи назаридан, ҳаммаси яхши эди. Зидан элитада қолади ва ҳимояси яхши шаклланган жамоага ўтади. Бошқа томондан эса у бу тарздаги воқеалар ривожидан ранжийди. Шундай бўлса-да, «Марсель» унинг қадрдон шаҳри клуби ва француз футболининг етакчиларидан бири эди.

    Бир мавсум ўтиб, «Марсель» келишилган ўйинлар туфайли иккинчи дивизионга тушиб кетади. Шу тариқа «Канн»ни вақтида тарк этган ва «Марсель» билан шартнома имзоламаган Язид ўзи истамаган ҳолда бир ўқ билан икки қуённи урган бўлиб чиқади.

    Матерацсига нега «калла қўйганини» айтиб, рекорд даражада томошабин йиғгани ҳақида

    2006 йилги Жаҳон Чемпионати финали. Марко Матерацси жарима майдончаси ичида Зиданнинг футболкасидан ушлаб қолади. Ҳакамлар вазиятга эътибор қаратмайди. Эпизод тугайди, тўп ва ҳакам майдоннинг иккинчи ярми эди. Шу онда француз ортига ўгирилиб, Матерацсининг олдига боради ва боши билан унга зарба беради. Зарба италияликнинг кўкрагига келиб тушади. Марко содир бўлган вазиятдан шок ҳолатига тушади ва майдонга йиқилади, албатта, бунга зарба кучи ҳам таъсир ўтказади.

    Фото: Getty Images

    Матерацсининг бўйи 193 смни ташкил қилган. Исталган атлет ҳавас қилиши мумкин бўлган натижа. Матерацси узоқ вақт давомида газонда ётади, стадиондаги томошабинлар эса буни вақт чўзишга йўяди. Бўлган воқеани ҳеч ким кўрмай қолади. Аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо иккала ёрдамчисидан ҳам вазият ҳақида сўрайди. Аммо ҳар иккала лайсмен ҳам ҳеч нарса кўрмаганини айтади. Худди шу савол захира ҳакамига ҳам берилади.

    Гарчи у буни қатъиян рад этса ҳам, катта эҳтимол билан тўртинчи ҳакам видео такрорни кузатган. Нима бўлган тақдирда ҳам айнан у бош ҳакамдан Зиданга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишни сўрайди.

    Фото: Getty Images

    Зидан кийиниш хонасига кириб кетади ва кумуш медални олиш ҳам учун майдонга қайтиб чиқмайди. Жамоадошлари кийиниш хонасига кирганида, у барчадан кечирим сўрайди. Бироқ жамоадошлари уни бу иши учун айбламайди.

    Италия Матерацсини қаҳрамон сифатида олқишлаётган бир пайтда ОАВ Зизуни ёмон отлиқ қилиш билан банд эди. Бутун дунёда у ўз фаолиятини барбод қилгани ҳақида айтилади ва ёзилади. Зиданнинг «калла қўяётгани» тасвирланган сурат минглаб оммавий ахборот воситаларининг муқовасидан шов-шувли сарлавҳалар билан жой олади.

    Фото: Getty Images

    Хўш, Матерацси нима деган ўзи? Бу борада турли хил миш-мишлар тарқалган. Бразилиялик сурдо-таржима бўйича мутахассислар Матерацси Зиданнинг синглисини уч марта ҳақорат қилганини айтади. Англиялик мутахассислар эса италиялик Зиданнинг онасини ҳақорат қилганини илгари суради.

    Бир неча сония унинг либосидан ушлаб турдим, шунда у мен томонга ўгирилиб, такаббурлик билан бошимдан оёғимгача қараб чиқиб, устимдан кулиш оҳангида шундай деди: «Агар футболкамни олгинг келаётган бўлса, кейинроқ уни сенга бераман». Ҳа, унга ҳақорат билан жавоб бердим. Аммо бу исталган  футболчи ўйинда ўнлаб маротаба эшитадиган ҳақорат эди.

    Марко Матерацси

    Аста-секин омма Матерацсини қаҳрамон сифатида қабул қилишни тўхтатади ва кўпроқ унинг бошқа провокация ва қўполликларини эсга олишни бошлайди.

    Зидан омма олдида чиқишга тайёргарлик кўраётган эди ва Cанал+ каналига катта интервью беради. Шу интервью сабаб канал бошқа сунъий йўлдош каналларига қараганда кўпроқ аудитория улушига эга бўлади: 33,5% — тахминан, 6 миллион томошабин.

    Фото: Getty Images

    Зизу имкон қадар очиқ гапиришга ҳаракат қилади. Мусобақа ҳақидаги узоқ суҳбатдан кейин Матерацси билан боғлиқ вазиятга ўтади.

    Ҳақоратлар оиламга қаратилганди. Онам, синглим. Буларни бир марта эшитасиз ва эътибор бермасликка ҳаракат қиласиз. Шундай қилдим ҳам. Аммо кейин иккинчи, учинчи марта эшитасиз. Бундай номақбул ҳаракатларим учун болалардан узр сўрайман. Хатти-ҳаракатларим кечириб бўлмас даражада. Албатта, бундай қилиш ярамайди. Буни баланд овозда ва омма олдида айтишимга сабаб — вазиятни икки ёки уч миллиард телетомошабинлар, жумладан, миллионлаб болалар ҳам кўрди.

    Зинедин Зидан

    Француз шу ва бошқа интервьюлари давомида қилмиши учун бир неча бор узр сўраган. Аммо қилган ишидан афсусда эканлигини тан олмайди: «Бу унинг ҳақлигини тан олиш дегани эди», — дейди Зидан.

    Ижтимоий сўровномалар французларнинг 60 фоизи Зидан нима учун бундай қилганини тушунишини кўрсатган. Интервьюдан кейин эса бу кўрсаткич 82 фоизга етади.

    Фото: Getty Images
    23.06.2022, 23:54   Изоҳ (0)   63927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Қизилқум»ни мағлуб этди, Рашидовдан супер гол (видео)

    23.06.2022, 22:13

    Луис Суарес «Барселона» таклифини рад этди

    23.06.2022, 20:34

    «Барселона»га Неймарни 50 млн еврога сотиб олиш таклиф қилинди

    23.06.2022, 19:02

    Сакен Пўлатов «Олимпик» футбол клубига президент этиб тайинланди

    23.06.2022, 18:04

    Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқариш истагида эканини маълум қилди

    23.06.2022, 16:50

    Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилади

    23.06.2022, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркиянинг экран қаршисига михлаб қўядиган мини сериаллари

    Лайфстайл | 13 май, 21:35

    Ўзбекистонда йўлларни реконструкция қилиш бўйича яна тўртта лойиҳа бошланади

    Ўзбекистон | 13 май, 21:31

    Тошкентда фуқарони тиббиёт йўналишига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 май, 21:25

    Ўзбекистонда бир кунда 3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди 

    Ўзбекистон | 13 май, 21:15

    Зоминда жарликка тушиб кетган шахс қутқарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 21:05

    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади

    Реклама | 13 май, 21:00

    Ўзбекистон Кубоги. Тошкентдаги голлар шоусида “Пахтакор” “Насаф”ни мағлуб этди

    Спорт | 13 май, 20:56

    Тошкентдаги кўчалардан бири автомашиналар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 13 май, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.