Жанубий Кореяда таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Унда 68 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Улуғбек Рашидов финалда Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди.
Рашидов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда мўғилистонлик Энгболд Буяншагаи 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда эса Рашидов эронлик Бозоргишоб Дариални таслим қилди — 2:0.
Улуғбек Рашидов Токио Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)