Туркия ўт ўчириш бригадалари Мармарис курорт шаҳри яқинида кетма-кет уч кундан буён йирик ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда, дея хабар бермоқда Associated Press нашри.
Оловни ўчиришга кучли шамоллар тўсқинлик қилмоқда, бунинг натижасида эса олов тез тарқаляпти.
Ёнғинни ўчириш учун 2,5 мингдан ортиқ ўт ўчирувчи, 45 вертолёт ва 12 та махсус жиҳозланган самолёт жалб этилган.
Ўрмон хўжалиги вазири Вахит Киршичининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида 3 минг гектарга яқин ўрмон зарар кўрган. Ёнғин яқинида жойлашган учта асосий аҳоли пунктларидан 275 киши эвакуация қилинган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас, бироқ ўт қўйиш эҳтимоли истисно этилмаяпти.
Изоҳ (0)