Uzbekistan Airways Airbus А320 ҳаво кемаси салонларини конфигурация қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Авиакомпания ҳозирда 5 та А320 ҳаво кемасини «тўлиқ эконом» форматига ўтказди. Лойиҳа натижасида Uzbekistan Airways паркида лоукост-авиаташувларни амалга ошириш учун 9 та А320 ҳаво кемалари мавжуд бўлади.
Қайта конфигурация доирасида интерьер янги Recaro 3710 ўриндиқлари билан жиҳозланади.
Ўриндиқлар оғирлигининг камайиши Uzbekistan Airways’га қулайликни сақлаган ҳолда 174 йўловчини (+24 ўрин) сиғдиришга имкон беради.
Аввалроқ Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилганди.
Изоҳ (0)