Британиянинг IHG Hotelс & Resorts компанияси InterContinental меҳмонхона бренди билан Ўзбекистонга қайтмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмонхона Тошкент марказида 2022 йилда очилиши кутилмоқда.
InterContinental бренди Ўзбекистонга биринчи марта 1997 йилда Тошкентда меҳмонхона очганида келган. Узоқ вақт давомида бу мамлакатдаги ягона беш юлдузли меҳмонхона бўлган эди.
2012 йилда IHG Hotelс & Resorts мамлакатни тарк этишга қарор қилди. Ўша йили меҳмонхона номи International’га ўзгартирилган эди.
Аввалроқ дунёдаги энг йирик меҳмонхона оператори Ўзбекистон бозорига киргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)