• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Миллий институтларнинг ўрни қай даражада?

    Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳар бир шахс инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Шахснинг Миллий институтларга мурожаат қилиш ҳуқуқини конституция даражасида мустаҳкамлашга зарурат борми? Бу ҳақда юридик фанлари доктори, профессор Шерзод Зулфиқоров тўхталиб ўтди.

    Асосий қонунимизда, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ҳозирги ислоҳотлар даврида «Жамият -ислоҳотлар ташаббускори» тамойилидан келиб чиқадиган бўлсак, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи Миллий институтларининг ҳам бу соҳадаги ролини ошириш, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун мазкур институтларга мурожаат қилиш ҳуқуқини конституция даражасида мустаҳкамлаш масаласи ниҳоятда муҳим демократик жараён ҳисобланади. Умуман олиб қараганимизда, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларнинг асосий мақсади ҳам инсонларнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

    Мамлакатимизда ислоҳотлар «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилига асосланган ҳолда олиб борилмоқда. Шунинг учун мамлакат инсон ҳуқуқларини лозим даражада ҳимоя қилишни устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди. Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишда, уларга зарурий ёрдам бериш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларнинг роли ҳам кескин ошиб бормоқда. Бу институтларнинг фаолиятини тартиб солиш мақсадида бир қанча қонунлар, Президент фармон ва қарорлари ҳам қабул қилинди.

    Табиий савол туғилади, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларга қандай институтлар киради ва улар фаолиятини ижобий баҳолаш мумкинми?

    Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида тўхталар эканмиз, асосий институтларга қуйидаги институтларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман); Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил; Бола ҳуқуқлари бўйича вакил институтларидир. Мазкур институтларнинг энг асосий вазифаларидан, фаолият йўналишларидан бири ҳам бевосита мурожаатлар билан ишлаш, бу орқали якунда мурожаатларнинг ечими бўйича ижобий натижаларга эришидан иборатдир.

    Мисол тариқасида, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги қонунда, Вакил фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда бу бўйича ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. Бу қоидадан шуни англаш мумкинки, вакил нафақат шикоятларни кўриб чиқади, балким ўрганишлар натижалари бўйича ўз текширувларини ҳам ўтказишлари мумкин.

    Таҳлиллар нимани англатади?

    Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил Вакил номига фуқаролар, жамоат ташкилотлари, юридик шахслардан жами 18738 та, шулардан, фуқаролар томонидан 16559 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлардан энг кўпи, Тошкент шаҳридан (2588 та), Қашқадарё вилоятидан (2530 та). Мурожаатларнинг асосий қисмини қарайдиган бўлсак, 39,6 фоизи фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, 29,6 фоизи ижтимоий ҳуқуқлар, 24, 3 фоизи иқтисодий ҳуқуқлар билан боғлиқ. Якунда ушбу мурожаатларнинг 23 фоизи ижобий ҳал қилиниб берилган, 82 нафар ходимга ҳайфсан, 9 тасига жарима, 8 та ходим ўз лавозимидан озод қилинган.

    Аҳолимиз фаровонлигини таъминлашда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда, 2017 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятларини кўриб чиқишлиги белгилаб қўйилган. Бундай тартибни Россия, Қозоғистон, Грузия, Украина давлатлари тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши вакили фаолиятида ҳам кузатишимиз мумкин.

    Эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра, жами 4 318 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 1 801 таси (50 фоизи) ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг асосий қисмига қарайдиган бўлсак, 23 фоизи (991 та) банк-кредит масалаларига оид, 19 фоизи (807 та) ер, кадастр ва бино-иншоот масалаларига оид масалалардир. Кўриб чиқилган мурожаатлар натижасида, қўлланилган таъсир чоралар: 621 нафар мансабдор шахс маъмурий ва 225 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, давлат органларининг 467 та ноқонуний қарори (ҳужжати) бекор қилинган. Мазкур натижалар ҳам Миллий институтларнинг самарали фаолият олиб бораётганидан далолат беради.

    Халқаро талабларга қарайдиган бўлсак, БМТ бош ассамблеяси 1993 йилда инсон ҳуқуқларига оид миллий институтлар ташкил этилишига тааллуқли бўлган принципларни қабул қилган эди. «Париж принциплари» номи билан машҳур бўлган бу принциплар шундай институтларнинг фаолият юритиши ва тутадиган ўрнига тегишли бўлган асосий мезонларнинг минимум стандартлари сифатида халқаро даражада эътироф этилган. Мазкур талабга мувофиқ зарур даражада текширишлар ўтказиш ваколатига эга бўлиши, доимий асосда ва самарадор иш олиб бориши, етарли даражада молиялаштирилиши, унинг хизматларидан барча аҳоли қатламлари фойдалана олиши лозим.

    Юқоридаги таҳлиллардан ҳам кўриниб турибдики, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларнинг роли ҳамда фаолияти натижадорлиги босқичма-босқич ошиб бормоқда. Мазкур ижобий жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир шахснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларга мурожаат қилиш ҳуқуқини конституция даражасида мустаҳкамлаш, ҳозирги ислоҳотлар жараёнининг муҳим талабидир десак, хато қилмаган бўламиз.

    Шерзод Зулфиқоров, юридик фанлари доктори, профессор 

    15.06.2022, 20:50   Изоҳ (0)   7201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Jazeera Airways Наманган—Кувайт—Наманган йўналишида доимий рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

    15.06.2022, 20:22

    «Катта Фарғона канали қурилишидан кейинги улкан иш» — Олтиариқдаги 1000 гектарлик адирда барпо этилган узумзордан репортаж

    15.06.2022, 20:10

    Сурхондарёда тўй куни келинни урган куёв жавобгарликка тортилади

    15.06.2022, 19:07

    ИИВ мухлисларга Ўзбекистон—Япония ўйинига келмасликни тавсия қилди. Бироқ «Бунёдкор» стадиони атрофида катта монитор ўрнатилмоқда (видео)

    15.06.2022, 18:50

    Ўзбекистондаги техникумлар йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктирилади

    15.06.2022, 18:22

    «Болаларга тилни ўргатишда атамаларни ёдлатишдан кўра, амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантирган афзалроқ» — халқаро эксперт Сюзан Иануззи

    15.06.2022, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.