• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Катта Фарғона канали қурилишидан кейинги улкан иш» — Олтиариқдаги 1000 гектарлик адирда барпо этилган узумзордан репортаж

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 1000 гектарлик адир узумзорга айлантирилди. Лойиҳа вилоят ҳокимлиги томонидан амалга оширилиб, боғ 45 кунда тайёр ҳолга келтирилган. Президент Шавкат Мирзиёев май ойида Фарғонага ташрифини Олтиариқдан бошлаган эди ва ушбу узумзорда бўлиб, уни ташкил қилган фаоллар билан учрашганди. «Дарё» мухбири боғ ҳозир қайдай ҳолатда экани, кўчатлар қай даражада кўкарганини аниқлаш мақсадида узумзорга борди.

    Фото: «Дарё»

    Ҳар бир оилага 20 сотихдан

    Мазкур узумзор барпо этилишида фаол қатнашган, узумчилик бўйича мутахассис Ҳусанбой Ғофуров боғ кимларга бўлиб берилаётгани ҳақида маълумот берди.

    Ҳусанбой Ғофуров

    Ҳусанбой Ғофуров
    Фото: «Дарё»

    «Олтиариқликлар бу боғни Катта Фарғона канали қурилишидан кейинги энг улкан иш бўлди, дейишмоқда. Узум боғи 45 кун ичида мана шу ҳолатга келтирилди. 2-3 йилдан сўнг, кўчатлар ҳосил бера бошлайди. Адир бўлишига қарамай, буёқда ер ҳам яхши, сув ҳам муаммо эмас. 1 гектар ердан 15 тонна ҳосил олиш мумкин. Эрта баҳорда экилган узумлар бўйи бугун ярим метрдан ошди. Бу ерлар «Темир дафтар»га киритилган ва ёш оилаларга 20-25 сотихдан, 7 йилга (3 йиллик имтиёз билан) 14 фоизли кредит асосида тақсимлаб берилди. Энг яхши томони, 7 йил давомида 25 миллион сўм тўлангач, бу ерлар хусусий мулкка айланади. Кўчатлар ҳам, токлар ҳам кредит маблағлари ичига киради ва боғ эгасига тайёр ҳолатда топширилади», – деди у.

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, ҳозир боғ учун ажратилган 1000 гектардан 560 гектарига узумлар экиб бўлинган. Меваларни суғориш техникалар ёрдамида бажарилади ва бунга алоҳида ишчилар бириктирилган.

    Фото: «Дарё»

    «Президент боғни кўриб жуда қувонди»

    Боғга ризамат, кишмиш, келинбармоқ, мерс, ҳусайни каби узум навлари экилган. Олтиариқ тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, узумзордаги 20 сотих ердан бир йилда 56 миллион сўм фойда кўриш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Энг муҳими 4000 та иш ўрни яратилади. Узум боғга кўчат экиш бўйича иш бошқарувчи, агроном Исҳоқжон Бойматов президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу боғга ташрифини қувонч билан ёдга олди.

    Фото: «Дарё»

    «Давлатимиз раҳбари узумзорни кўриб жуда хурсанд бўлдилар. Шундай нотекис қир-адирларда боғ барпо қилингани президентни қувонтирди. «Ғаллаорол (Жиззах) томонларда текис адирликлар турибди. У ёқларда ҳам шу ердагидан ўрганиб, боғ қилса бўлади-ку. Шу ерда ҳаёт бўлса, одамлар келади: уй, мактаблар қурилади, келажак пайдо бўлади. Яна қанча қанча адирликлар ётибди. Бу тизимни бутун республикага жорий қилиш керак», дедилар. Узумзорда мен билан гаплашдилар. Миннатдорлик билдириб, хурсанд бўлдилар. Давлат раҳбарига биз узумчилик бўйича янги тизим яратиб бердик, дедим. Президентда бу боғни кўриб бошқача фахр пайдо бўлди», – дейди у.

    Фото: «Дарё»

    «Кўчатлар ҳосилга киргунча ҳам даромад олса бўлади»

    Узумзор таъминотчиси Элмурод Назаровнинг айтишича, адирга узум кўчатларидан ташқари бошқа бир қанча экинлар ҳам экилган.

    Элмурод Назаров

    Элмурод Назаров
    Фото: «Дарё»

    «Бу ерга узумлардан ташқари тарвуз, қалампир, булғор қалампири, ловия ҳам экиб бердик. Экинлар учун сув 280 метр чуқурликдан чиқарилмоқда. Ҳар 50 гектар ерга битта мембрана ўрнатилган. Битта мембрананинг атрофида 3-4 тадан дренажи мавжуд. Ундан мембрананинг ичига сув тушиб тўпланади ва томчилаш усули билан ер ичига тарқатилади. Ҳамма кўчатлар бехато кўкарган. 1 гектар ерга 550 тупдан узум экилди.

    Фото: «Дарё»

    Ҳозирда биринчи битирилган 300 гектар ердан илк тарвуз ҳосилини олдик. Шу ерларда шунақа ерлар бор экан билмай юрган эканмиз. Бу даражада чиройли бўлишини биров ақлига сиғдира олмасди. Тупроқ яхшилигидан ҳеч қандай дориларсиз ҳам тарвузлар пишмоқда», – деди мутахассис.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айтилишича, узумларни экспорт қилиш бўйича кластерлар ташкил қилинмоқда. Маҳаллий тадбиркорлар ҳам меваларни сотиб олишлари мумкин. Шу билан бирга, ҳудудда катта сиғимли музлаткичли омборлар ва 2 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилади.

    15.06.2022, 20:10   Изоҳ (0)   14408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда тўй куни келинни урган куёв жавобгарликка тортилади

    15.06.2022, 19:07

    ИИВ мухлисларга Ўзбекистон—Япония ўйинига келмасликни тавсия қилди. Бироқ «Бунёдкор» стадиони атрофида катта монитор ўрнатилмоқда (видео)

    15.06.2022, 18:50

    Ўзбекистондаги техникумлар йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктирилади

    15.06.2022, 18:22

    «Болаларга тилни ўргатишда атамаларни ёдлатишдан кўра, амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантирган афзалроқ» — халқаро эксперт Сюзан Иануззи

    15.06.2022, 18:14

    «Техникум олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган тизим бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

    15.06.2022, 18:06

    Ўзбекистон олийгоҳларидаги айрим таълим йўналишлари техникумларга берилади

    15.06.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.