Украинадаги уруш сабабли бир қатор хорижий компаниялар Россияни тарк этганидан сўнг, мамлакатда байрам мавсумида вино етишмай қолиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қора денгиз вино компанияси Абрау-Дурсо президенти Павел Титовнинг айтишича, Россияда маҳсулотларига талаб ортиб, захиралар тез сотилмоқда.
Бу дўкон пештахталарида хорижий виноларнинг етишмаслиги, шунингдек, уларнинг нархи ошиши билан боғлиқ. Агар талаб шу кўринишда қолса, бу янги йил мавсумида вино тақчиллигига олиб келади, — деди Титов.
Россияга қўйилган санкциялар тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир қилмаган. Лекин бир қатор хорижий савдо ва юк ташиш компаниялари жаҳондаги обрўси туфайли мамлакатни тарк этди.
Nestle’дан Unilever’га қадар компаниялар урушдан кейин Россияни бутунлай тарк этди ёки мамлакатдаги фаолиятини чеклади. Бу дарҳол вино импорти жараёнини мураккаблаштириб, нархи аввалгидан қимматроқ бўлишига сабаб бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллий пиво ва табиий виноларни реклама қилишга қисман рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)