1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги 2013 та компания фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
Биринчи ўринда Россия — 2565 та компания. Туркия иккинчи ўринга кўтарилди (2013), Хитой учинчи ўринга тушди (2003).
2022 йилнинг январь—июнь ойида турк тадбиркорлари Ўзбекистонда 151 та янги корхоналарини очди.
Жадал ўсиш 2021 йилда, турк капитали иштирокидаги 407 та янги корхона ташкил этилганда, бошланган.
Нима учун Туркия Ўзбекистонда шунчалик фаол?
Турк тадбиркорларининг сўзларига кўра, сўнгги йиллардаги Туркия иқтисодиёти юзага келган инқироз туфайли қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, тадбиркорлар эса ушбу ҳолатни бошқа бозорларга чиқиш орқали қоплашни режалаштиришмоқда.
Туркия валютаси кетма-кет 10 йил давомида пасайиб бормоқда. Яқинда мамлакатда йиллик инфляция 74 фоизга етди. Таққослаш учун, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 11-12 фоиз атрофида.
Аввалроқ Туркияда инфляция охирги 23 йилдаги энг юқори даражага етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)