«Yandex.Maps» хизмати дунёнинг умумий харитасидаги давлатлар чегараларини олиб ташлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги харита физик-географик хусусиятга эга бўлади ва кўпроқ табиий объектларга урғу берилади.
Яқин келажакда «Яндекс» харитаси физик-географик хусусиятга эга бўлади. Унда урғу давлатлар чегараларига эмас, балки табиий объектларга қаратилади, — дейилади хабарда.
Компаниянинг аниқлик киритишича, янгиланиш ҳам веб-версияга, ҳам мобил иловага таъсир қилади. Ўзгаришлар аста-секин пайдо бўлади.
Бизнинг вазифамиз — одамларга дунёни кўрсатиш. Шунинг учун харитада тоғлар, дарёлар, қутб доиралари чизиқлари ва ушбу турдаги харитага хос бўлган бошқа маълумотлар пайдо бўлади, — дейди «Яндекс».
Аввалроқ Евроиттифоқ санкцияларига учраган «Яндекс» асосчиси Аркадий Волож барча лавозимларидан бўшагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)