• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: аввал вазият қандай эди, ҳозир нима ўзгарди ва хорижлик экспертлар бу ҳақда қандай фикрда?

    1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ғалла эркинлаштирилди. Энди давлат ғаллани бозор нархида сотиб олади, фермерлар эса уни биржада сотиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Аввал вазият қандай эди?

    Ўзбекистонда ғалла узоқ йиллар давомида давлат томонидан қаттиқ тартибга солиниб келган.

    Бу режали иқтисодиётдан қолган мерос натижасида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига тўғри келмайдиган режали ишлаб чиқариш ва сунъий нархлар бўлган. Бундай ёндашув туфайли ишлаб чиқарувчилар зарар кўрар эди — фермерлар ва бошқалар ғаллани бозор нархидан арзонроқ сотишга мажбур бўлган.

    Субсидиялар, аванс тўловлари ва давлат томонидан бошқа қўллаб-қувватловларга қарамасдан, ғалла ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бу соҳага сармоя киритиш ва уни ривожлантириш  учун ҳеч қандай рағбат йўқ эди.

    Эски тизимнинг бошқа камчиликлари:

    • сунъий харид нархларининг белгиланиши буғдой етиштирувчи фермерларининг зарар кўришга олиб келарди;
    • импорт қилинган ва маҳаллий ун нархлари ўртасидаги катта фарқ коррупцияга олиб келарди;
    • арзон ундан тайёрланган қолипли нон («буханка») қўй ва мол учун сотиб олиш кўпайиб кетган эди;
    • арзон нархлардаги ун ва нон аҳолига тўлиқ етиб бормаган эди. Кўплаб тадбиркорлар давлат унининг бир қисмини бозорда қиммат нархда сотишга ўтган эди.

    Буларнинг барчаси ғалла билан ўзини ўзи таъминлашга, қишлоқ хўжалиги ва бутун Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатарди.

    Нима ўзгара бошлади?

    Ғаллани эркинлаштириш жараёни бир неча йил аввал бошланган.

    2019 йилда Ўзбекистонда ун нархини тартибга солиш тўхтатилди. 2020 йилда давлат буюртмасини, 2021 йилда эса ғалла ва давлат харидлари учун сунъий нархларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бироқ, пандемия сабаб бу режалар кейинга қолдирилишга тўғри келди.

    2022 йилда эса дунёдаги вазият туфайли (Украинадаги уруш ва бошқа воқеалар ғалла нархи кескин ошиб кетди) бозорни эркинлаштириш жараёнини охиригача этказишга қарор қилинди.

    Янги тизимнинг афзалликлари:

    • илгари давлат маблағлари ҳисобидан сотиб олинган буғдойдан ун фақат «Ўздонмаҳсулот» корхоналари томонидан ишлаб чиқарилар эди. Энди дон биржа орқали барча ун ишлаб чиқарувчиларга сотилади;
    • ғалла нархининг сунъий равишда пастлиги етиштирувчиларнинг молиявий имкониятларини чеклаб қўйди ва уларнинг ҳосилдорликни ошириш устида ишлашларига тўсқинлик қилди. Энди яқин беш йилда мамлакатда ғалла етиштириш сезиларли даражада ошади, импорт эса сезиларли даражада камаяди.
    • биринчи босқичда давлат буғдойни энг кам харид нархи 3 миллион сўмдан, июль август ойларида эса биржадаги ўртача нархдан келиб чиққан ҳолда сотиб олади. Бу фермерлар ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг даромадини оширади.

    Республика бўйича 40 мингга яқин хўжалик ғалла етиштириш билан шуғулланади. Ҳар бир фермер хўжалигида ўртача 10 та ишчи меҳнат қилса, фермерларнинг оиласи билан қўшиб ҳисоблаганда 440 мингга яқин оиланинг ёки ҳар оилада ўртача 5 кишидан ҳисоблаганда 2,2 млн аҳолининг моддий манфаатдорлиги ошади.

    Ун ишлаб чиқарувчи барча корхоналар буғдойни биржада сотиб олади ва ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини биржада сотади.

    Ишлаб чиқарувчилар сони етарли даражада кўплиги сабабли ушбу соҳада рақобат муҳити шаклланган бу ўз навбатида корхоналарни харажатларни камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш устида ишлашга мажбур этади. Корхона рақобатбардош бўлса, унинг даромади ошади.

    Буғдой ва ун маҳсулоти биржа орқали сотилиши, ушбу маҳсулотларнинг ҳаракатланиши ва солиқ тушумларининг шаффофлигини таъминлайди. Шунингдек, давлат иқтисодиётга аралашув юкидан халос бўлади.

    Хорижий экспертларнинг фикри

    2020 йилда Жаҳон банки таҳлилчилари ғалла бозорни эркинлаштириш режасини қўллаб-қувватлаган эди.

    Бу тўғри стратегия, ғалла ва пахтага давлат буюртмалари тизими эскирган ва Ўзбекистонга зарар етказмоқда, — дейилади ҳисоботда.

    2018 йилда буғдой етиштирувчи фермерлар давлат харидларидаги паст нархлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 1 фоизини йўқотгани қайд этилган. 2019 йилда давлат харидлари нархлари бозор нархлари билан бир хил бўлди.

    Эски тизим нафақат фермерларнинг даромадларини камайтирди, балки буғдой ҳосилдорлигини оширишга ҳам тўсқинлик қилган эди:

    Жадвал: Буғдой ҳосилдорлигининг ўсиш суръатлари, Ўзбекистон ва дунё

    Жадвал: Буғдой ҳосилдорлигининг ўсиш суръатлари, Ўзбекистон ва дунё
    «Дарё» / УСДА
    Таҳлилчилар, шунингдек, фермерларга буғдой нархини субсидиялаш эмас, балким сунъий харид нархларининг бекор қилиниши кераклигини таъкидлаган.

    Ислоҳотлар натижасида ғалла етиштирувчилар, жумладан, фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ошиши кутилмоқда.

    Шу асосда ғалла ҳосилдорлиги ва ялпи маҳсулот ҳажмини кескин ошириш учун замин яратиш мумкин бўлади.

    Бу, ўз навбатида, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга замин яратади ва соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.

     

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: тадбиркорларда энди янги имкониятлар пайдо бўлди
    • Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: ривожланган мамлакатларда вазият қандай?
    • Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: шунга ўхшаш ўзгаришлар Украинага нима берди?
    08.06.2022, 18:59   Изоҳ (0)   14354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа иқтисодиёти урушга қарамай, кутилганидан ҳам кўпроқ ўсди

    08.06.2022, 17:29

    Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: тадбиркорларда энди янги имкониятлар пайдо бўлди

    08.06.2022, 16:59

    Японияда энергия инқирози. Ҳукумат аҳолидан камроқ энергия сарфлашни сўради

    07.06.2022, 20:59

    Қулупнай 65 минггача арзонлашди, лимон 14 минггача қимматлашди. Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай бўлди?

    07.06.2022, 20:52

    Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди

    07.06.2022, 20:18

    Ўзбекистон ғалла ислоҳоти: шунга ўхшаш ўзгаришлар Украинага нима берди?

    07.06.2022, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.