Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2022 йил учун прогнозини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё»га банк ҳисоботидан маълум бўлди.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 4,3 фоизга, 2023 йилда 5,3 фоизга, 2024 йилда эса 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
2022 йилда Россияда ишлаб чиқариш 8,9 фоизга, Украинада эса 45,1 фоизга пасайиши кутилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Украина инқирози Европа ва Марказий Осиё ва ундан ташқарида иқтисодий ўсишни секинлаштирди ҳамда глобал геосиёсий беқарорликни кучайтирди.
Бошқа нарсалар қаторида, халқаро санкциялар Россияда ишлаб чиқаришнинг кескин пасайишига олиб келди ва можаронинг энг катта ён таъсири, эҳтимол, хом ашё нархининг ошиши ва евроҳудуддан ташқи талабнинг заифлашиши билан боғлиқ, дейди Жаҳон банки.
2022 йилнинг илк чорагида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн сўмни ташкил этди.
Аввалроқ Украинадаги уруш туфайли бутун жаҳонда иқтисодий ўсиш пасайиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)