Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқаронинг ишончига кириб, пулларини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Э.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унда 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган шаҳар ИИБ биноси олдида ишончига кириб, ўзини адвокат деб таништирганини айтган. У Э.Н.га қайнсинглиси Х.С.ни қамалиб қолмаслигини ваъда қилиб, ундан 8 минг доллар миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганини билдирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (анча миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этгани аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга доир:
- Самарқандда уйида фоҳишахона сақлаган аёл жавобгарликдан қочиш учун терговчига 3 минг доллар пора бераётганида ушланди
- Сурхондарёда 10 млн сўм эвазига эр-хотин ажримини тезлаштиришни ваъда қилган сохта адвокат қўлга олинди
- Наманганда фуқарони ДТМдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар олган шахс ушланди
Изоҳ (0)