• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мустақил Ўзбекистонда оммавий қабрга кафансиз кўмилганлар, беҳаё фильмларга қарши тошкентликлар, пахта экиш планини бажариб бўлган Украина. Ўзбек матбуоти 4 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 4 июнь, шанба

    «1910 йилда туғилган ёшларни аскарий хизматга чақириш маъракасига тайёрлик бошланди», — деб бошланади «Ёш ленинчи» газетасида эълон қилинган «Тушунтириш ишлари кенг ривожга миндирилсин» материали.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Қочириш ишлари уюштирилмаган ҳолда ўтказилганда қайси урғочининг қайси эркак молдан қочганлиги номаълум бўлади. Балким урғочи мол подани яхшилай турган эмас, балким уни янада ёмон ҳолга сола турган, уни жуда ҳам майда қила турган бирор эркак молдан қочиб қолар?», — бу «Қочириш кампаниясига зўр аҳамият» материалидан иқтибос эди (умуман олганда, бу долзарб масала).

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    Украинада ҳам пахта экилади ва 1932 йилда июнь ойи бошланмай туриб, экин плани бутунлай бажариб бўлинган:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 4 июнь, душанба

    1962 йил 4 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 1992 йил 4 июнь, пайшанба

    Мустақилликнинг илк йилларида маҳаллий фаоллар учун жой номларини ўзгартириш осон кечмаган. Масалан, «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган «Адоват исканжаси» материалида Қашқадарёдаги Улянов туманининг номини Касби деб ўзгартириш машаққатлари ҳақида сўз боради:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Ўтган ойда бир пайтлар жуда кўп салбий фикрлар билдирилган ‘Кичкина Вера’ фильми намойиш этилди. Очиғи, наҳотки шундай беҳаё фильм ‘ойнайи жаҳон’ орқали кўрсатилса, деб ёқамизни ушлаб юрдик. Буни қарангки, фильм бошланишига бир неча дақиқа қолганда экранда жадвал пайдо бўлиб, фильм тугагунча ҳаёсизликка ‘парда’ тортиб турди... Бундай йўл тутилаётгани балки баъзи бировларга ёқмас. Лекин бошқа чораси йўқ экан, шунинг ўзи республикамиз радиотелекомпанияси шарқона одатларимиз, миллий қадриятларимизга содиқ қолаётганини яққол кўрсатиб турибди», — бу тошкентлик бир хизматчининг 1992 йилдаги фикрларидан парча эди (бундай фикрлар кўп).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    Тошкентда 1991 йилнинг 20 декабрь куни 33 ёшли эркак машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган, бироқ оила аъзолари бундан бехабар қолган, йигит қаерга йўқолганини билолмаган. «Ниҳоят шу йилнинг 3 январида шаҳар ўликхонасидан бир неча шахси аниқланмаган мурдаларни ‘Отчопар‘ томонидаги қабристон четига трактор билан чуқур кавлаб кўмишганлигини эшитдим. Қанча пул сарфлаб, уни очиб, мурдалар орасидан ўғлимнинг жасадини топдим», — деб ёзган тошкентлик Абдулла Кўканов «Тошкент оқшоми» газетасига. У ўз хатида «нега мусулмон фарзандларининг бир неча кафансиз ва жаноза ўқилмасдан лаҳати қазилмаган битта чуқурга кўмилди?», деб савол қўйган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    Ҳали ҳам амалга ошмаган яхши ният:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Қирғизистон президенти Асқар Акаев Хитой раҳбарларига ҳар бирининг қиймати 1,5 миллион доллар турадиган иккита тирик қоплон совға қилган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    АҚШ президенти Яман ва Саудия Арабистонини улар ўртасидаги ҳудудий можарони тинч йўл билан этишга чақирган. «Американинг Яман пойтахтидаги дипломати Яман жумҳурияти президентлик кенгаши бошлиғи Али Абдулла Солиҳга Жорж Бушнинг мактубини топширди», дейилади хабарда. Али Абдулла Солиҳ орадан 25 йил ўтиб, айнан Саудия Арабистони билан келишмоқчи бўлганида Ямандаги исёнчи хусийлар томонидан ўлдирилади.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 4 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • «Шу қийин кунларда россияликларга мардлик» тилаган Ислом Каримов, лотинлаштириш талабини бажармаётган Ўрта Чирчиқдаги идора, Қрим масаласини тинч йўл билан ҳал қилолган Украина. Ўзбек матбуоти 3 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистонда сотқинлар бўлмаслигини хоҳлаган Ислом Каримов, СССРда гўшт нархи ошишига одамлар муносабати, «Ельциндан кейинги Россия президенти диктатор бўлади». Ўзбек матбуоти 2 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Ислом Каримовнинг чегаралар ўзгармаслиги ҳақидаги баёноти, НАТО билан шартнома тузиш орзуси, «болалар меҳнатини арзон сотиш капитализмга хос». Ўзбек матбуоти 1 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    04.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   48360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.