Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—май ойларидаги ҳолатга кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 75,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Шундан:
- бир болалилар — 23,3 фоиз;
- икки болалилар — 26,3 фоиз;
- уч болалилар — 18,3 фоиз;
- тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,4 фоиз.
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этганди. Доимий аҳолининг 17 607 934 нафари аёллар, 17 825 838 нафари эркаклардир. Шунингдек, мамлакатда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони қанчани ташкил этиши тўғрисида маълумот берганди.
Изоҳ (0)