• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гумонланувчининг айби 48 соатда тасдиқланмаса, қўйиб юборилиши керак» — сенатор Конституцияга 4 та қўшимча киритиш таклифини берди

    Жиноят-процессуал кодексида белгиланган айрим моддаларни Конституцияга киритиш керак. Бу ҳақда Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Конституциявий комиссия йиғилишидан сўнг «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    Қутбиддин Бурҳонов

    Қутбиддин Бурҳонов
    Фото: «Дарё»

    Қутбиддин Бурҳоновнинг айтишича, Жиноят-процессуал кодексини оддий аҳоли тугул кўплаб юристлар ҳам яхши билмайди. Шунинг учун ундаги бир нечта муҳим моддалар Конституцияда акс этиши зарур.

    «Амалдаги Жиноят-процессуал кодекси 1994 йилда, Конституция эса 1992 йилда, яъни кодексдан 2 йил олдин қабул қилинган. Кодексда гумонланувчини ушлаб туриш тўғрисидаги 226-модда бор. Бу ерда жиноятни содир қилган шахс гумонланган тақдирда суриштирувчи, терговчи ёки ўша ишни олиб бораётган прокурор гумонланувчини 48 соат мобайнида ушлаб туриш ваколати мавжуд. 48 соат ичида унинг айби тасдиқланмаган тақдирда гумонланувчини тезлик билан очиқликка чиқариш керак. Лекин амалда бу ҳолатни назорат қилиш қийин. Сабаб Жиноят-процессуал кодексини аҳоли тугул ўша соҳанинг ўзи билан шуғулланмаган юристларимиз ҳам тўлиқ эслаб қолишолмайди. Очиғини айтадиган бўлсак, билишмайди. Шунинг учун ҳам шу моддани, яъни 48 соат ичида айби тасдиқланмаса, унга нисбатан айб эълон қилинмаса ва эҳтиёт чораси кўрилмаган бўлса, тезлик билан озодликка чиқариш масаласи Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилиши керак», — деди сенатор.

    Қутбиддин Бурҳоновнинг таъкидлашича, кейинги масалалар гумонланувчи ва айбланувчиларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ.

    «Гумонланувчи ва айбланувчининг ҳуқуқлари ҳам Конституция билан мустаҳкамланиши сўралди. Сабаби амалдаги Жиноят-процессуал кодексида гумонланувчи ва айбланувчи қанча миқдорда айбланаётгани, қайси жиноятни содир этгани, унга қарши кўрсатма берган гувоҳларни чақиртириши, улар билан юзлаштириш ўтказилишини талаб қилиши ва уни ҳимоя қилиб берган гувоҳлар билан суҳбатлашиши ҳамда ҳимоя билан таъминланиши мажбурий экани кўрсатилган. Мана шу ҳолатни ҳам халқимиз билмагани учун кўп хатоларга йўл қўйилмоқда. Шунинг учун мазкур моддани Конституцияга киритиш лозим. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида айбсизлик презумпсияси бор. Ҳар бир шахс ўзининг айбсиз эканини исботлаш унинг зиммасига қўйилмаган. Шу ҳолатнинг ҳам Конституцияда мустаҳкамланиши таклиф қилинди. Агарда тергов ёки суд жараёнида айбланувчи ёки судланувчига қўйилган айб ўз исботини тўлиқ топмаган тақдирда ва қўшимча далиллар тўплаш имконияти бўлмаган ҳолда, қонунни қўллаш амалиётига келганда ҳар қандай гумонлар айбланувчи ва судланувчи фойдасига ҳал қилиниши керак. Буни ҳам Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилса, давлат ривожи, айниқса, демократия учун хизмат қилади», — деди Сенат вакили.

    Аввалроқ Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича аҳолидан келаётган таклифлардан бири ўлим жазосини тиклаш масаласида бўлаётгани, аммо бу таклиф қабул қилинмаслигини айтганди. Шунингдек, у Ўзбекистон парламентар республикага ўтишига ҳали эрта экани ва бу керак ҳам эмаслигини таъкидлаган.

    03.06.2022, 22:34   Изоҳ (0)   14004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истеъмолчилар учун электр энергияси сарфини ҳисобловчи калкулятор ишга туширилди

    03.06.2022, 22:10

    Андижонда мактаб директори мактабни таъмирлаган қурувчидан 4500 доллар пора олаётганида ушланди

    03.06.2022, 21:21

    Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    03.06.2022, 21:15

    Инглиз тилидаги уч йиллик таълим, саккиз хил мутахассислик ва EPAM — IT Park университети қандай бўлади?

    03.06.2022, 20:56

    Фарғонада 3 та автомобиль устига дарахт қулади

    03.06.2022, 20:44

    Ўзбекистон россияликлар Visa ва MasterCard карта очиш учун борадиган асосий давлатга айланди

    03.06.2022, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.