Энергетика вазирлиги томонидан истеъмолчилар учун электр энергия харажатини ҳисоблаб берувчи калкулятор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, истеъмолчи калкулятордан фойдаланиб, истеъмол қилинган электр энергияси учун амалдаги ва таклиф этилаётган тарифлар бўйича қиёсий ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкин.
«Ҳозирда абонентларнинг истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида реал вақт режимида батафсил маълумотга эга бўлишини соддалаштириш бўйича ҳам техник тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларга тўлов тизимлари орқали электр энергиясининг даврий истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни кўриш имконияти яратилмоқда», – дейилади манба маълумотида.
Аввалроқ битта уй учун қанча электр энергияси кераклиги ҳисоблаб чиқилгани хабар қилинганди. Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ нархлари ижтимоий норма асосида оширилиши билдирилган.
Изоҳ (0)