• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саёҳатни режалаштиришдан олдин нималарга эътибор бериш керак? Марказий банкдан 10 та молиявий маслаҳат

    Сафар ёқимли ва самарали таассуротларга бой бўлиши учун ташкилий масалалар олдиндан ўйлаб қўйилиши керак.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси харажатларни қисқартириш ва саёҳатдан олдин қандай вазиятларга тайёр бўлиш борасида 10 та молиявий маслаҳат тақдим этди.

    Тўловларни амалга ошириш имкониятларини олдиндан ўрганиб чиқиш

    Кўпчилик машҳур сайёҳлик ўлкаларида карта орқали тўловларни эркин амалга ошириш ёки банкоматдан пул ечиб олиш мумкин.

    Аммо айрим мамлакатларда саёҳат вақтида қийинчиликлар пайдо бўлади. Мисол учун, валюта айирбошлаш фақат банк офислари орқали амалга оширилиши ёки маҳаллий дўконлар банкоматлар ва тўлов терминаллари билан етарлича таъминланмаган бўлиши мумкин.

    Шунингдек, саёҳат амалга ошириладиган кунлар ўша давлатнинг миллий байрам саналарига тўғри келмаслигига амин бўлиш зарур, чунки байрам кунлари савдо нуқталари ёки банк офислари ишламаслиги мумкин.

    Валюта курсларини солиштириш

    Баъзи ҳолларда, жўнашдан олдин сўмни евро ёки долларга алмаштириш, уларни жойида ўша мамлакатнинг миллий валютасига алмаштириш фойдалидир.

    Шунингдек, маҳаллий банклардан борилаётган мамлакат валютасини сотиб олиш имкони бор ёки йўқлигини текшириб кўриш фойдали.

    Пулларни нақдлаштириш

    Саёҳат вақтида пулни икки хил кўринишда – нақд ва банк пластик картасида сақлаш мақсадга мувофиқ.

    Кичкина ва кутилмаган харажатлар учун кичик миқдордаги нақд валюталарни (масалан, чойчақа учун 1-2 долларлик банкноталарни) олиб юриш тавсия этилади.

    Маҳаллий дўконларда товарлар нархини таққослаш учун валюта конвертасиясини амалга оширувчи мобил иловаларни ҳам ҳар эҳтимолга қарши ўрнатиб олиш манфаатли бўлади.

    Банкоматларнинг жойлашув жойи тўғрисида ва улардан фойдаланиш қанчалик хавфсиз эканини билиб олиш

    Google Maps ёки махсус мобил иловалардан фойдаланган ҳолда яшаш жойи яқинида банкоматлар мавжудлигини аниқлаш мумкин.

    Хавфсизлик нуқтаи назаридан банк филиали, меҳмонхона ёки савдо марказининг ҳимояланган ҳудудида жойлашган банкоматдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

    Комиссион тўловлар миқдорини аниқлаш

    Хориждаги фойдаланмоқчи бўлган банкоматлар нақд пул ечиб олиш ва харидлар учун тўловларни амалга оширишда қанча миқдорда комиссия олишига қизиқиш билдириш керак.

    Буни банкнинг Call-марказига қўнғироқ қилиш орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Айрим банклар қулай курслар бўйича харидлар учун тўловларни амалга ошириш ёки чет элда картадан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш имконини берувчи банк карталарни очишни таклиф қилади.

    Шунингдек, карта бўйича амалга ошириладиган операциялар сони ёки пул миқдори бўйича чекловлар мавжудлигини олдиндан билиб олиш маъқул.

    Бир нечта халқаро банк карталарини очиш

    Баъзида тўлов тизимларида техник носозликлар юзага келади ва бу чет элда маблағсиз қолишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Борилаётган давлатда қайси халқаро тўлов тизими энг оммабоп эканини олдиндан аниқлаш мақсадга мувофиқ.

    Шунингдек, кутилмаган вазиятларда қариндошлар ва яқинлар картага пул ўтказмаларини амалга оширишлари учун уларга карта маълумотларини қолдириш ҳам кичик бир маслаҳат.

    Банк мобил иловасини юклаб олиш

    Банкнинг мобил иловасини смартфонга ўрнатиш ҳамда банкнинг алоқа рақамини сақлаб қўйиш ёддан чиқмасин.

    Мобил илова орқали картадаги маблағларни мониторинг қилиш, картадан картага тўловларни амалга ошириш ёки бўлмаса саёҳат давомида кредит, интернет, коммунал хизматлар ва бошқалар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

    Бундан ташқари, тўсатдан банк картаси йўқолганда ёки ўғирланганда мобил илова уни дарҳол блоклаш имкониятини ҳам тақдим этади.

    Мобил операторининг роуминг тарифларини билиб олиш

    Агар таътил пайтида ҳам ишласангиз, харажатларнинг катта қисми алоқа ва интернет хизматлари учун тўғри келиши мумкин.

    Уяли алоқа оператори тарифларини ёки саёҳат қилинадиган мамлакатда амал қилувчи алоқа операторининг SIM-картасини олиш шартларини кўриб чиқиш маслаҳат берилади. Чунки маҳаллий интернетдан фойдаланиш бир мунча арзон ва фойдали бўлиши мумкин.

    Диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун туристик карталар ва чегирмаларни қидириш

    Саёҳат қилиш учун диққатга сазовор жойлар рўйхати тузилганидан сўнг, улар учун чегирма ва имтиёзлар мавжуд ёки йўқлигини текшириб кўриш фойдали. Аксарият музейлар талабалар учун чегирмаларни таклиф қилади.

    Кўпгина жойларда музейларга кириш учун ягона чипта ва туристик карталар сотилади. Улар ёрдамида асосий диққатга сазовор жойларни кўриш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш бирмунча арзонроқ бўлади.

    Бу орқали узун навбатларда туришдан ҳам халос бўлиш мумкин. Диққатга сазовор жойларнинг расмий сайти орқали уларга кириш учун тўловсиз кунлар (соатлар) бор ёки йўқлигини билиб олиш ҳам мақсадга мувофиқ.

    Харажатларни тўғри тақсимлаш

    Кўпинча дам олишга борилганда ҳар хил вазиятларни инобатга олган ҳолда иложи борича кўпроқ пул олиб кетишга ҳаракат қилинади. Саёҳат давомида оила аъзоларига совғалар олиш, ресторандан қўшимча таом олиш, кўнгилочар ўйинларда иштирок этиш ва шу каби кутилмаган харажатлар кўпайиб кетади.

    Натижада таътилдан қайтилгандан сўнг маблағ камлиги сабабли харажатларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келади. Шунинг учун, сафарга кетишдан олдин пулни бир қисмини уйда қолдириш лозим.

    Аввалроқ Марказий банк қандай қилиб пул тежаб, яхши яшаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берган эди.

    02.06.2022, 16:56   Изоҳ (0)   11444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси саккиз кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    02.06.2022, 16:31

    Ўзбекистон—Туркманистон чегарасида автоташувчилар учун ўрнатилган бир қатор чекловлар бекор қилинди

    02.06.2022, 16:23

    Россияда оғир жароҳатлари сабаб қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

    02.06.2022, 16:05

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга йўловчи рейсларини бажарувчи самолётда келди

    02.06.2022, 15:55

    «Нон 1500 сўмдан сотилгани учун талаш бўлган». Фарғона шаҳар ҳокимлиги «буханка»га навбатни изоҳлади

    02.06.2022, 15:29

    Ўзбекистон элчихоналари ва ТИВ вакилларининг Instagram ва Facebook’даги 40 дан ортиқ аккаунтлари верификациядан ўтди

    02.06.2022, 15:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.