• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактаб таъмири: вазирлик пул йиғиш тақиқланганини айтишдан, мактаблар эса пул йиғишдан тўхтамаяпти

    Ўзбекистондаги мактабларда ўқув йили якунида, тўғрироғи, ҳар йилнинг май ойларида умумтаълим мактабларида мактаб таъмири учун пул йиғиш тан олинмайдиган, аммо инкор ҳам этилмайдиган анъанага айланиб улгурган. Буни кўпчилик, ҳатто Халқ таълими вазирлиги ҳам билади. Билгани учун ҳам йил якунида мактаб таъмири учун пул йиғиш тақиқланганини эълон қилишдан чарчамайди. Мактаблар эса вазирликка қасдма-қасдми ёки имконсизликданми пул йиғишдан тўхтамайди.

    Нега? «Дарё» мухбирлари шу савол билан ота-оналарга юзланди.

    Қашқадарё

    Мактаблардаги йиғди-йиғдилардан безор бўлган қашқадарёлик суҳбатдошнинг айтишича, 2022 йилнинг май ойида ҳам мактаб таъмири, ўқув йили якунида бўлиб ўтиши режа қилинган имтиҳонлар учун ҳам пул йиғилган.

    «Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги хоҳлаган мактабингизга боринг. Ҳаммасида пул йиғилган. Биргина исботи сифатида Яккабоғ туманидаги 40-сонли мактаб ҳақида гапираман. 2022 йилнинг 18—20 май кунлари мактабнинг 9- ва 11-синф ўқувчиларидан нафақат мактаб таъмири учун, давлат имтиҳонида ўқитувчиларга ош олиб келиб бериш учун ҳам пул йиғилди», — дейди исми фарзанди учун ҳам сир қолишини сўраган суҳбатдош.

    «Дарё» мухбирининг мазкур ҳолат юзасидан қилинган сўровига жавоб берган мактаб раҳбарияти табиийки, дастлаб ҳолатни рад этди. Кейинчалик директор якка ўзи барча ҳолатни назорат қилолмаслиги мумкинлиги ҳақидаги гаплардан сўнг эса вазиятни назоратга олишини ва пул йиғилаётганини аниқласа, синф раҳбарларига чора кўришини айтди. Йиғилмаётган бўлса, бу ҳақда ҳам хабар беришини маълум қилди. Бироқ шу-шу директордан дарак бўлмади.

    Қарши шаҳрида яшовчи ота-оналардан бирининг айтишича, мактаб таъмири учун ҳар йили пул йиғилади.

    «Синф раҳбарлар мактаб таъмири учун пул йиғишнинг янги ва яхши усулини топишган. Синф раҳбарга жуда яқин ёки фарзандининг доимо беш баҳога ўқишидан умидвор оналардан бири ўқитувчига ёқиш учун ҳам мактаб таъмирига пул йиғишни ота-оналар ташаббуси сифатида кўрсатиб, барчаси болажонларимиз учун шиор билан пул йиғилишига бош-қош бўлади. Табиийки, бу ўқитувчига ҳам маъқул. Шундай қилиб ими-жимида, кимдир сезиб қолса, ота-оналар ҳомийлиги деган сафсата билан барибир ниятига етишади», — дейди суҳбатдош.

    Ота-оналардан яна бири эса мактаб таъмири, хусусан, синфхона таъмири синф раҳбарлари зиммасида қолаётган масала эканини, шу боис улар ойлик маошидан сарф қилмаслик учун пул йиғишга мажбур бўлаётганини айтмоқда.

    «Бечора синф раҳбар ҳам мажбурликдан пул йиғади. Синфхона таъмирини унинг ўзи қилмаса, биров синфхонани таъмирлаб бермайди. Шу сабаб у ота-оналарга илтимос қилиб, тўғри тушунтириб, барчанинг имкониятидан келиб чиқиб, пул йиғади. Мактаб таъмирига пул йиғилишида ҳадеб синф раҳбарни ҳам айблаш адолатдан эмас», — дейди у.

    Андижон

    «Дарё»нинг Андижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълумот беришича, мактаб таъмирига пул йиғиш жорий ўқув йили якунида Андижон вилоятида ҳам давом этган. Аммо масъуллар буни инкор этмоқда.

    Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов туманда мактаб таъмири учун пул йиғилмаганини, ҳокимлик барча мактаблар таъмирини ўзи амалга оширишини айтмоқда.

    «Туманимизда 67 мактаб бор. Ўтган йили мактаблар таъмири учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланган. 2022 йилнинг беш ойи давомида мактабларнинг стол-стулини таъмирлаш ва янгилаш учун 850 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу йил ҳам ремонтлар учун 3 миллиард сўм сарфлашни режа қилганмиз», — дейди Мансурбек Алихонов.

    Мансурбек Алихонов мактаблар таъмири учун йиғилаётган маблағлар ҳақида фикр билдирар экан, таълим даргоҳларида ҳеч қандай йиғимлар қилинмаганини айтмоқда.

    «Мактаб директорлари ва ўқитувчиларини бошимизда кўтарамиз. Шу сабабли мактаб атрофига экиладиган кўчатларни ҳам ўзимиз олиб бериб, эктиряпмиз. Йиғди-йиғдилар бўлмаяпти. Бу бўйича ҳеч қандай масала йўқ. Ҳеч кимдан бир сўм йиғилмайди. Барча мактабларни ўзимиз ремонт қилиб берамиз», — дейди ҳоким Мансурбек Алихонов.

    Самарқанд

    «Дарё»нинг Самарқанд вилоятидаги мухбири Фарҳод Норбўтаев тўплаган маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳридаги айрим мактабларда мактаб таъмири учун май ойи бошида пул йиғиш бошланган, аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлардан сўнг пул йиғиш тўхтатилган.

    «Мактаб ремонти учун ҳар бир боладан 50 минг сўмдан пул йиғилиши ҳақида топшириқ берилган. Ўзимнинг ҳам уч нафар фарзандим шу мактабда ўқийди. Аммо ижтимоий тармоқларда турли гап-сўзлар тарқалгач, пул йиғиш тўхтатилди», — дейди исми сир қолишини сўраган ота-оналардан бири.

    Яна бир суҳбатдошнинг айтишича, вилоятнинг Пайариқ туманидаги 58-мактабнинг 1-синф ўқувчиларидан синф раҳбари ташаббуси билан 20 минг сўмдан пул йиғиб олинган.

    Самарқанд туманида яшовчи фуқаронинг айтишича, тумандаги мактабларнинг бирида мактаб таъмири учун ҳар бир болага 30 минг сўмдан ўлпон солинган.

    Гувоҳи бўлганингиздек, Халқ таълими вазирлиги ҳар йили мактабда таъмир учун пул йиғилмайди дейишдан чарчамаётган бўлса, умумтаълим мактабидагилар таъмирга пул йиғишдан тўхтамаяпти. Масъуллар эса мактаб таъмирини биз қилиб беряпмиз ва ҳар йили биз таъмирлаймиз дейишдан нарига ўтмаяпти. Аммо муаммо ҳамон бор ва давомли бўлмоқда.

    31.05.2022, 21:33   Изоҳ (0)   23332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Нарх ошишига қарорнинг алоқаси йўқ» — ёпган нон нега қимматлашганига изоҳ берилди

    31.05.2022, 21:21

    Тошкент вилоятида МФЙ раислигига номзод иш тажрибаси кўплиги рўкач қилиниб, номзодлар сафидан чиқариб ташланди

    31.05.2022, 21:07

    Марказий банк қандай қилиб пул тежаб, яхши яшаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берди

    31.05.2022, 20:54

    «Ўзбекистон қобиққа ўралиб қолмаган» — молия вазири ўринбосари озиқ-овқат нега қимматлигига изоҳ берди

    31.05.2022, 20:18

    Ўзбекистонда 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2023 йилгача божхона божларидан озод этилади

    31.05.2022, 20:06

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни Ўзбекистонга келади

    31.05.2022, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.