• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида МФЙ раислигига номзод иш тажрибаси кўплиги рўкач қилиниб, номзодлар сафидан чиқариб ташланди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар 2022 йилнинг 19 май куни МФЙ раислиги учун бўлиб ўтган сайлов адолатсиз ўтганини, у аввалдан тайёрлаб қўйилган томоша бўлганини айтмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Ли Айгул эса сайлов куни номзоди олиб ташланганини ва бунга иш тажрибасининг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилганини айтмоқда.

    Ли Айгул.

    Ли Айгул.
    Фото: Илҳом Хурсаналиев

    «Президентимизнинг жамиятда аёлларга бўлган эътиборни кучайтириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасидаги фикрларидан келиб чиқиб, МФЙ раислигига номзодимни қўйдим. Ўзим ишлаган ва яшаётган маҳалламни гуллатаман, ривожлантираман дегандим. Аммо адолатсизлик қурбони бўлдим. Сайловга қадар номзодимни рўйхатга қўйиб, мени яхши кутиб олишди. Хурсанд бўлдим, лекин сайлов куни — 2022 йилнинг 19 май куни номзодим олинганини, мен сайловда қатнаша олмаслигимни билдиришди. Тўғриси, бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди», — дейди Ли Айгул.

    Сайлов куни сайлов комиссияси раиси бўлган Рустам Зайнутдинов ҳолат кутилмаганда рўй берганини айтмоқда.

    «МФЙ раислигига сайлов куни эрта тонгдан ҳокимият вакилларидан уч нафар номзод ҳақида сўрадим ва ҳаммасининг исм-шарифини ўқиб, эълон қилаверайми дедим, ҳокимиятдагилар эълон қилаверинг, дейишди. Шундан сўнг биринчи номзод ўз дастури ҳақида маълумот бера бошлади. Бироз ўтиб эса ҳокимият вакиллари Ли Айгулнинг номзоди олиб ташланганини, энди унга навбат бермаслигим кераклигини айтишди. Сайлов комиссияси раиси сифатида бунинг сабабини билишим кераклигини сўрадим. Шунда қўлимга туман ҳокими имзолаган хатни беришди. Унда Ли Айгулнинг номзоди олинишига унинг иш тажрибаси кам бўлмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган экан. Тўғриси, тушунмай қолдим. Шундан сўнг залдаги одамлар ҳам тўполон кўтариб, залдан чиқиб кетишди», — дейди Рустам Зайнутдинов.

    Фото: «Дарё»

    Сайлов жараёнида сайлов комиссияси раиси вазифасини бажарган Рустам аканинг айтишича, Ли Айгул номзоди сабабсиз олиб ташлангани боис залда бўлган 70-80 кишининг 50 нафари норозилигини билдириб, сайловда иштирок этишдан бош тортган ва зални тарк этган.

    Рустам Зайнутдинов.

    Рустам Зайнутдинов.
    Фото: Илҳом Хурсаналиев

    «Ли Айгулнинг номзоди ҳоким имзолаган ҳужжатга кўра олиб ташланганини эълон қилганимда залдаги одамлар раисни ҳоким сайлайдими ёки одамлар, дея шовқин кўтара бошлашди. Ва тахминан 70-80 кишидан 50 нафари зални тарк этди. Залда 15 нари борса 20 нафар одам қолди. Энг қизиғи ҳокимият вакиллари шунча одам билан сайлов ўтказиб, раис сайлашди», — дейди Рустам Зайнутдинов.

    Сайлов жараёнида сайлов комиссияси раиси вазифасини бажарган Рустам аканинг тушунтиришича, Ли Айгулга сайловга қадар МФЙ раиси вазифасини бажариб турган, МФЙ раислигига номзод Гулнора Мадаминова қўнғироқ қилиб, номзоди олиб ташланганини айтган. Шундан сўнг Ли Айгул шахсан туман ҳокимига қўнғироқ қилиб, нега бунақа бўлаётганини сўраган. Туман ҳокими эса жараёндан хабари йўқлигини, Ли Айгулнинг номзоди олинмаганини, бунга аниқлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ юборишини айтган.

    «Ишчи гуруҳ ўша куни ёнимга келди ва сизнинг номзодингиз олинмаган, бемалол сайловда қатнашишингиз мумкин дейишди. Аммо эртаси куни эса номзодим олинганини, бунга иш тажрибам кам бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилгани ёзилган эди», — дейди Ли Айгул.

    «Ҳоким имзолаган хатни қўлимга беришганида иккинчи номзод сайловчиларга ўз дастури ҳақида маълумот бераётганди. Энди Ли Айгул чиқиши керак эди. Аммо тўхтатинг, чиқарманг дейишди. Бу эса сайловчилар эътирозига сабаб бўлди», — дейди Растам Зайнутдинов.

    «Ли Айгулнинг навбати келганда у ўз дастури ҳақида сайловчиларга маълумот бериши керак бўлган пайтда туман ҳокими имзолаган хатни ўқиб эшиттиришди. Унда Ли Айгулнинг иш тажрибаси кам бўлмаганлиги сабабли маъқулланмади деб ўқишди. Шунда биз ҳайрон қолдик. Залдагилар эса бақир-чақир қилиб, бу нима аҳвол дейишди. Ва норозилигини ошкор қилиб, залдан чиқиб кетишди», — дейди воқеа ҳақида гапириб берган Алиқул Қаратаев.

    Алиқул Қаратаев.

    Алиқул Қаратаев.
    Фото: Илҳом Хурсаналиев

    Алиқул Қаратаевнинг тахмин қилишича, сайлов тақдири аввалроқ ҳал қилиб қўйилган.

    «Менимча сайловга қадар раис кимлигини аниқлаб қўйишган. Сайлов жараёни шунчаки ўйин тариқасида ўтказилди. Боиси Ли Айгул номзоди олинганидан кўпчилик норози бўлиб, деярли ҳамма залдан чиқиб кетса ҳам 15-20 киши билан сайлов ўтказишди. Содда қилиб айтганда, халқнинг устидан кулишди», — дейди Алиқул ака.

    Сайлов жараёни пайтида жамоатчилик вакили сифатида воқеаларни съёмка қилган Тахмина Жолдибаеванинг айтишича, у сайлов адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида жараённи телефонига тасвирга олишга уринган. Аммо ҳокимият вакиллари, айнан туман ҳокимининг Лазиз исмли ўринбосари унга қаршилик қилиб, судга бериш билан қўрқитган.

    Тахмина Жолдибаева.

    Тахмина Жолдибаева.
    Фото: Илҳом Хурсаналиев

    «Лазиз ака деган ҳоким ўринбосари келиб, менинг блогерлигим ҳақида лицензиям йўқлигини айтиб, тасвирга олиш ишларимни тўхтатишимни талаб қилди. Мен эса одамлар сайловдан норози бўлаётганини, адолатни таъминлаш мақсадида воқеаларни тасвирга олаётганимни айтдим. У эса тасвирга олишни тўхтатишимни, бу ишим учун мени судга беришини айтиб қўрқитди. Мен қўрққанимдан тасвирга олишни тўхтатдим», — дейди Тахмина Жолдибаева.

    «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Бўстонлиқ тумани ҳокими ўринбосари Лазиз Тожибоев Ли Айгулнинг номзоди олиб ташлангани ҳақидаги хабар сайловдан беш кун аввал сайлов комиссияси раиси Рустам Зайнутдиновга етказилганини айтмоқда.

    «Биз сайловдан беш кун аввал сайлов комиссияси раисига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонуннинг 3-боб 16- ва 17-моддаларига мувофиқ Ли Айгулнинг номзоди олиб ташланганини хабар берганмиз», — дейди Лазиз Тожибоев.

    Лазиз Тожибоевга кўра, ҳоким имзолаган хатда англашилмовчиликка йўл қўйилган.

    «Ҳоким имзолаган хулоса хатида номзоднинг бошқарув лавозимларида иш тажрибаси кам бўлмаганлиги сабабли номзоди маъқулланмади деб адашишган, аммо иш тажрибаси кам бўлганлиги сабабли рад этилган», — дейди ҳоким ўринбосари.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    31.05.2022, 21:07   Изоҳ (0)   36521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк қандай қилиб пул тежаб, яхши яшаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берди

    31.05.2022, 20:54

    «Ўзбекистон қобиққа ўралиб қолмаган» — молия вазири ўринбосари озиқ-овқат нега қимматлигига изоҳ берди

    31.05.2022, 20:18

    Ўзбекистонда 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2023 йилгача божхона божларидан озод этилади

    31.05.2022, 20:06

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни Ўзбекистонга келади

    31.05.2022, 19:53

    Тошкентда цехда юзага келган ёнғин ўчирилди

    31.05.2022, 19:30

    Боғдорчилик фермерларига субсидия бериладими? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жавоб берди

    31.05.2022, 19:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.