Урушнинг тўқсон олтинчи кунида Россия қўшинлари Северодонецкка кирди, дея маълум қилди Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай. Шунингдек, Донбассда Лисичанск ва Баҳмут учун жанглар бўлиб ўтди. Мариупол аҳолисидан Россия паспорти учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага снарядлари Россия ҳудудигача етиб бориши мумкин бўлган ракета тизимларини бермаслигини айтди. Meduza урушга оид 30 май суратларини жамлади .
Киев
Ирпендаги вайрон бўлган бинони томоша қилаётган болакай. Шаҳар март ойининг охиригача рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган. Шаҳар мери Александр Маркушиннинг сўзларига кўра, Ирпендаги биноларнинг 70 фоизи вайрон бўлган. Фото: AP Photo Мариупол
Россия Қуролли Кучларининг зирҳли катери Азов денгизидаги Мариупол порти яқинида. Бир неча кун олдин Мариупол портига биринчи кема — «Славутич» типидаги юк кемаси кирди. Унга металл юкланган, юкни Ростов-Донга етказиш керак эди. Фото: «ТАСС» Донецк
Донецк халқ республикаси назоратидаги Донецк шаҳри мактаби. ДХР ҳудудий мудофаа штабининг маълум қилишича, шаҳар Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган, олти киши ҳалок бўлган. Фото: «ТАСС»
Ўққа тутишлар пайтида ҳалок бўлган Донецк аҳолиси вакили. Фото: «ТАСС» Донбасс шимоли
Украина ва Россия қўшинлари ўртасида тўқнашувлар кетаётган Северодонецк узра тутун кўтарилмоқда. Россия кучлари шаҳарни ўраб олишга интилмоқда. Донбасс шимоли ҳозир шиддатли жанглар зонасига айланган. Фото: AFP
Баҳмутнинг ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган бино. Россия аскарлари унга ҳам яқинлашмоқда. Фото: AP Photo
Баҳмутдаги турар жой биноси харобалари орасида юрган мушук. Фото: Reuters
Украина ҳарбий хизматчиси окопда. Фото: Reuters
Баҳмутдаги украиналик аскарларнинг позицияси. Фото: Reuters
Лисичанскда яшовчи аёл ёнаётган гараж ёнида. Россия ҳарбийлари шаҳарга ҳужум қилмоқда. Фото: AFP Харьков вилояти
Харьковдаги вайрон бўлган кўприк. Россия қўшинлари шаҳарни эгаллашга бўлган муваффақиятсиз уринишларидан кейин май ойининг ўрталарида ортга чекинган эди, аммо ҳозир ўт очишлар яна бошланди. Фото: EPA
Украина ҳудудий мудофааси жангчилари. Фото: AP Photo
Харьковга қилинган ҳужумдан кейинги ёнғин. Вилоят ҳарбий прокуратураси маълумотларига кўра, уч нафар тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган. Бир неча кун олдин шаҳарни ўққа тутиш пайтида тўққиз киши ҳалок бўлганди. Фото: Zuma Press
Изоҳ (0)