Европа Иттифоқи етакчилари Россия нефтига қисман тақиқ қўйишга келишиб олди ва бу олтинчи санкциялар пакетига йўл очиб берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Европа Кенгаши президенти Чарльз Мишелнинг айтишича, санкциялар Россиядан денгиз орқали етказиб бериладиган хом нефть ва нефть маҳсулотларини сотиб олишни тақиқлайди, лекин қувур хом ашёси учун вақтинчалик имтиёзни ҳам ўз ичига олади.
Бу Россиядан нефть импортининг 2/3 қисмини қоплайди ва урушни молиялаштиришнинг катта манбасини қисқартиради, — деди Мишел.Унга кўра, бу урушни тугатиш учун Россияга максимал босим бўлади.
Расмийлар ва дипломатлар ҳали техник тафсилотлар бўйича келиш бўлмаган, санкциялар барча — 27 давлат томонидан расман қабул қилиниши лозим. Бунинг учун Мишел элчилар чоршанба куни учрашишини айтди.
Марказий Европага йирик Дружба қувури орқали нефть жўнатиш Венгрия ва денгизга чиқа олмайдиган бошқа давлатларнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондирувчи техник ечим топилмагунча сақланиб қолади.
Ҳозирги қувур орқали етказиб беришнинг асосий қисми Германия ва Польшага тўғри келади, улар Европанинг ҳар қандай ҳаракатларидан қатъи назар, Россия нефтидан воз кечишини билдирди.
Агар иккала давлат ҳам бунга амал қилса, денгиз эмбаргоси билан биргаликда йил охиригача Россиянинг Европага хом нефть сотишнинг 90 фоизини қисқартириши мумкин.
Биз яқин орада қувур нефтининг қолган 10 фоизи масаласига қайтишимиз керак, — деди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Леен.Кунига қарийб 2,3 млн баррель Россия хом ашёси қувур ва портлар орқали ғарбга йўналтирилади.
Денгиз орқали етказиб бериладиган нефть Россия импортининг учдан икки қисмига тўғри келади ва чора кўрилса, ҳукумат йилига 10 млрд долларгача экспорт даромадини йўқотади.
Тақиқ Россия ўз нефтини Осиёга чегирма билан сотишга мажбур қилади, у ерда нефть Brent фьючерслари нархидан (бир баррель учун) 34 долларга арзонроқ.
Пакет, шунингдек, нефтни учинчи мамлакатга ташиш билан боғлиқ суғуртани тақиқлашни таклиф қилади. Аммо бу чора-тадбирлар қабул қилинганидан сўнг (олти ой ўтгач) илгари таклиф қилинган уч ойликдан кейин кучга киради.
Аввалроқ Осиё биринчи марта Россиядан сотиб олинган нефть ҳажми бўйича Европани ортда қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)