«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин.
The Telegraph’нинг ёзишича, бирмингемликлар ёзда эркин агент сифатида «Атлетико» сафини тарк этадиган ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.
«Астон Вилла» тез орада 35 ёшли футболчининг АПЛ босимига бардош бера оладими-йўқми аниқлаб, уни харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқчи.
Уругвайлик ҳужумчи юқори савияда яна бир мавсум ўйнамоқчи. «Ливерпуль»да Луис Суарес билан бирга тўп сурган, ҳозирда «Астон Вилла» бош мураббийи Стивен Жеррард ҳужумчи билан илиқ муносабатларини сақлаб қолган.
Аввалроқ, ҳужумчи АҚШнинг «Интер Майами» клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
Суарес жорий мавсум Ла Лигада 35 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)