«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Содир бўлаётган воқеалардан клуб учун ҳам, футболчилар учун ҳам завқланишда давом этаман. Ҳозир бахтлиман ва жуда хотиржамман.«Реал»—«Ливерпуль» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 28 майдан 29 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.Бугун тунда бироз нотинчлик юз беради, биламан. Аммо футболчиларнинг юзига қараганимда ўзимга ишонч пайдо бўлади.
2014 йилдаги финалдан кўра камроқ хавотир оляпман. Лиссабондаги финал («Реал» «Атлетико»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди) бизнинг сўнгги йиллардаги барча муваффақиятларимиз учун калит вазифасини ўтаб берди.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)