• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Парижда буюклар тўқнашуви. Чемпионлар Лигаси финали олдидан

    Яна Париж

    Буюк тарихга эга бу икки клуб Париж финалида илк бор тўқнаш келиши эмас. 1981 йил, мусобақа ҳали Чемпионлар Кубоги деб аталган вақтда «Реал» ва «Ливерпуль» финалда ўзаро баҳс юритади. Парижда кечган ўйинда инглиз клуби ғалаба қозонади. Бу «Реал» учун ЕЧК/ЕЧЛ финалларидаги сўнгги мағлубият бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги еттита финалда мадридликлар фақат ғалабага эришган. Қизиғи, «Ливерпуль»нинг ЕЧЛ финалларидаги сўнгги мағлубияти ҳам «Реал»га қарши ўйинда (2018 йил) бўлган.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Хуллас, ўхшашлик ва параллеллар жуда кўп. Бир сўз билан айтганда муносиб рақиблар бир-бирига тўқнаш келмоқда. Олдиндан натижани тахмин қилиш жуда қийин, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади.

    ЕЧЛ | Финал

    28 май, шанба | 00:00

    «Ливерпуль» Англия — «Реал» Испания

    Финал сари йўл

    Ҳар икки жамоа финалга қадар бир-бирига ўхшаш бўлмаган «сўқмоқлар»ни босиб ўтди. «Ливерпуль»га гуруҳда қийин рақиблар тушиб қолди: «Милан», «Алтетико» ва «Порту». Бироқ Клопп жамоаси гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлаб, рақибларига имкон қолдирмади. Плеф-офф босқичида эса даража жиҳатидан нисбатан паст бўлган жамоалар дуч келди: «Интер», «Бенфика» ва «Вильярреал». «Қизиллар» классдаги устунликни намойиш қилган ҳолда, бу рақиблардан ўтишни уддалади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал»да эса старт «енгил вазн тоифаси» жамоаларига қарши бўлди ва мадридликлар «Шериф», «Шахтёр», «Интер» каби жамоалар ўрин олган гуруҳда фақат бир марта ютқазди — ўша Жасур Яхшибоев «Сантьяго Бернабеу»да гол урган ўйинда. Плей-офф қуръаси эса испан грандига кетма-кет қийин рақибларни рўбарў қилди. Қуръа жараёнидаги кулгули хатолик сабаб дастлабки натижалар бекор қилинди ва кейинги уринишда «Бенфика» ўрнини «ПСЖ» эгаллади. Унинг кетидан амалдаги чемпион «Челси» ва «қутурган» «Манчестер Сити». Бироқ «Реал» ўйиндан-ўйинга супер ремонтадаларни амалга ошириб, номдор рақибларини ортда қолдирди. «Мадрид» ўтган мавсумнинг барча ярим финалчиларини уйига кузатиб қўйди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Даҳо мураббийлар тўқнашуви

    Карло Анчелотти ва Юрген Клопп шу вақтга қадар Чемпионлар Лигасида ўзаро олти марта тўқнаш келган. Уларнинг учтасида Карлонинг қўли баланд келган бўлса, иккитаси Клопп фойдасига ҳал бўлган, яна битта ўйинда дуранг қайд этилган.

    Коллаж: Getty Images

    Коллаж: Getty Images

    Клопп шу вақтга қадар «Реал»га қарши 9 ўйин ўтказиб, уларнинг бор-йўғи учтасида ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда мағлубиятга учраган бўлса, иккитасида дуранг қайд этилган. Анчелотти эса «Ливерпуль» билан 16 бор тўқнаш келган: 8 ғалаба, 5 мағлубият, 3 дуранг.

    Бу Анчелотти ҳаётидаги 8-финал бўлади (ўйинчи ва мураббий сифатида). Уларнинг тўрттасида рақиб — «Ливерпуль». Мутахассис бундан аввалги учта ўйинда иккита мағлубият (бир марта ўйинчи, бир марта мураббий сифатида) ва битта ғалаба (мураббийлик даврида) қайд этган.

    «Олтин тўп» тақдирини ҳал қиладиган ўйин

    Финалда футбол оламидаги энг нуфузли совринга даъвогар бир йўла уч футболчи иштирок этади. Яққол фаворит бўлиб турган Карим Бенземага қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган икки футболчи қолди. Булар «Ливерпуль»нинг африкалик юлдузлари — Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль» Бенземанинг ЕЧЛдаги «севимли» жамоаларидан бири. Француз шу вақтга қадар мусобақа доирасида «қизиллар» дарвозасига тўртта тўп киритган. Ҳеч қайси футболчи Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль»га бундан кўп гол ура олмаган. Карим бу ўйинга қадар қаторасига бешта ўйинда гол урди: «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити»га қарши баҳсларда жами 10 та гол урилди.

    «Ливерпуль»нинг супер ҳужумчилари ҳам ёмон формада эмас. Муҳаммад АПЛда мавсум якунларига кўра энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент бўлди. Салоҳ 2018 йилги финал учун алам олиш истагида эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Мане эса «Олтин тўп» курашида ғолиб чиқиш нияти борлигига шама қилмоқда. Хуллас, мотивация ўзининг энг чўққисига чиққан.

    Таркиб ва йўқотишлар

    «Реал» ушбу ўйинга деярли идеал ҳолатда келди. Сўнгги кунларга қадар фақат Давид Алабанинг қайта олиши борасида саволлар бор эди. Австриялик футболчининг финалга шайлиги айтилмоқда.

    «Ливерпуль»да эса вазият бошқача Тиаго Алькантаранинг ўйинда қатнаша олиши масаласи катта сўроқ остида турибди. Фабиньо, Виржил ван Дейк ва Салоҳ ҳам жароҳатдан тикланиб, сафга қайтган. Бироқ улар ўйинга қай даражада тайёрлиги номаълум.

    Тахминий бошланғич таркиблар:

    «Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Конате, Трент, Фабиньо, Наби Кейта, Ҳендерсон, Луис Диас, Салоҳ, Мане.

    «Реал»: Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Кроос, Вальверде, Винисиус, Бензема.

    Статистика ва қизиқарли фактлар

    • «Реал» ЕЧЛ/ЕЧК финали доирасида тўртинчи марта Парижда ўйнайди. Бундан аввал «Реймс» (1956) ва «Валенсия»ни (2000) ютган бўлса, «Ливерпуль»га (1981) ютқазган;
    • Салоҳ жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 47 та ўйин ўтказиб, 31 гол ва 16 та голли узатма муаллифига айланди. Бензема эса 59 ўйинда 44 та гол ва 15 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган;
    • «Реал» энг нуфузли Еврокубок мусобақасида ўзининг 17-финалини ўтказади. Бунга қадар Мадрид клуби 13 марта ғолибликни қўлга киритган. «Реал» бой берган финаллар «Бенфика», «Интер» ва «Ливерпуль»га қарши ўтган;

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Қизиллар» учун бу 10-финал бўлади. «Ливерпуль» уларнинг олтитасида ғалаба қозониб, титулни қўлга киритган, учтасида эса имкониятни бой берган;
    • «Ливерпуль» қаторасига бешта ўйиндан бери «Реал»ни енгга олмаяпти: 4 мағлубият, бир дуранг;
    • 2013 йилдан ҳозирга қадар ЕЧЛда ғолиб чиққан жамоа сафида камида бир нафар хорватиялик ўйинчи бор. Мазкур финалчилар орасида фақат «Реал»да хорват ўйинчиси (Модрич) бор;
    • «Ливерпуль» «Энфилд»дан ташқарида бўлган сўнгги 15 та ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозонди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    28.05.2022, 08:17   Изоҳ (0)   44054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роберто Карлос 49, Рауль эса 44 ёшда. «Реал»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)

    27.05.2022, 23:49

    Суперлига. «Навбаҳор» «Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди, «ОКМК» ўз майдонида «Нефтчи»ни мағлуб этди

    27.05.2022, 21:03

    Майкл Оуэн ЕЧЛ финали ҳақида: «Ливерпуль» «Реал» устидан ишончли ғалабага эришади

    27.05.2022, 20:27

    «Манчестер Юнайтед»нинг қарзлари қарийб 0,5 миллиард фунтга етди

    27.05.2022, 18:09

    «Реал» етакчи, «Барселона» 3-ўрин, «Милан»да эса энг юқори ўсиш. Европанинг энг қиммат клублари рейтинги янгиланди

    27.05.2022, 17:02

    Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди

    27.05.2022, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.