• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» бензин нархининг ошгани бўйича расмий баёнот берди

    Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали бензин нархи кўтарилиб, 6800 сўмни ташкил қилаётгани тўғрисида хабар берилганди. «Ўзбекнефтгаз» нархларнинг ошиши бўйича расмий баёнот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёдаги бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари нархларининг ўсиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШда бензин рекорд даражада қимматлаган, Европа давлатлари, жумладан, Германия, Швеция, Нидерландия, Исландия, Греция, Дания, Финляндия, Норвегия, Бельгияда бир литр бензин нархи 2,242-2,564 АҚШ долларини ташкил этиб, нархларнинг ошиб бориши давом этмоқда.

    Мисол учун, йил бошига нисбатан нефть хом ашёси котировкаси 1,3 баробарга (1 баррели учун 115 доллар), Европа давлатларида АЁҚШдаги бензин чакана нархи 1,2-2 баробарга ошиб, тарихий антирекордлар янгиланган.

    «Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖ томонидан табиий газ, нефть ва газ конденсати қазиб чиқариш, нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси бажарилиб, истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун жойларда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарилиши йўлида барча кучлар ва захиралар сафарбар этилмоқда», — дейилади баёнотда.

    Таъкидланишича, бу ўз навбатида республикада нефть ва газ маҳсулотларига, шу жумладан, автобензин маҳсулотига, ортиб бораётган талабни қондириш ҳисобига нархларнинг барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсирини кўрсатади. Бутун жаҳонда кузатилаётган кескин нархи ошиши Ўзбекистондаги автобензин нархига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга қарамай, нархлар тебранишининг олдини олиш учун ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилиб, қайта ишлаш бўйича янги имкониятлар ишга солинмяпти.

    Бунда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича 2022 йилнинг 5 ойлигида 623,9 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 657,5 минг тонна қазиб чиқарилган ёки прогнозга нисбатан 105,4 фоиз (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,2 фоиз).

    Мос равишда жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 5 ойлигида 603,1 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланиши белгиланган бўлса, амалда 626,1 минг тонна (прогнозга нисбатан 103,8 фоиз)ни қайта ишланган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,6 фоиз).

    Шу билан бирга, январь—май ойларида 353,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 381,4 минг тонна ишлаб чиқарилган ёки прогнозга нисбатан 107,8 фоизни ташкил этган (ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 106,7 фоиз).

    Маълумот учун, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалдаги техник-иқтисодий асосланиши кўрсаткичларига кўра, автобензин маҳсулоти бўйича йиллик ишлаб чиқариш қуввати 641 минг тоннани ташкил этса (5 ойлик ҳисобда – 267,1 минг тонна), 2022 йилнинг 5 ойлигида 381,4 минг тонна (қувватлардан фойдаланиш даражаси 142,8 фоиз) автобензин маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

    Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар томонидан автомобиль бензини биржа савдолари орқали реализация қилинади. Бунда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автобензин маҳсулотининг барча ҳажмлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига арзон бошланғич нархларда жойлаштириб келинмоқда: 1 тоннаси учун барча солиқлар билан бирга 3 миллион сўм (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи омборида юклаш шартида).

    Шу билан бирга, Аи-80 маркали автомобиль бензинининг биржа савдоларидаги ўртача нархи йил бошида 1 тоннаси учун 7—7,3 миллион сўм (1 литри учун 5 300—5 500 сўм) миқдорида шаклланган бўлса, бугунги кунда 8,4 – 8,7 миллион сўм (1 литри учун 6 300—6 500 сўм) миқдорида шаклланмоқда.

    Тошкент шаҳридаги йирик АЁҚШларда 1 литр Аи-80 маркали автобензин нархи қуйидагича кузатилмоқда:

    • UNG Petro – 6 800 сўм,
    • ИБР, Мисс, Пойтахт Оил – 6 800 сўм,
    • Mustang – 6 900 сўм,
    • ЛУК Оил – 6 990 сўм,
    • Интран сервис – 7 000 сўм,
    • ТАТ нефть – 7 400 сўм.
    Эслатиб ўтамиз, Республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён автомобиль бензини сегментида нархларнинг ўсишига оид маълумотларини эълон қилганди. Унга кўра, Аи-80 бензини нархи ўртача 63,2 фоизга ўсган. Кейинчалик Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани хабар қилинди. Унинг ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқарилиши айтилганди.

    Мавзуга доир: «Сўкиб кетадиган ҳайдовчилар кўпайди». Тошкент заправкаларидаги нархлар бўйича репортаж

    27.05.2022, 15:16   Изоҳ (0)   16486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг тўрт ойида қанча оила ажрашгани маълум бўлди

    27.05.2022, 14:54

    «Транспорт маданиятини янада ошириш мақсадида». Тошкентда автобусларга йўловчиларнинг чиқиб-тушиши борасидаги янги тартибга изоҳ берилди

    27.05.2022, 14:00

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    27.05.2022, 13:35

    АҚШ Оролбўйи аҳолиси учун тиббий асбоб-ускуналар ва анжомларни ўз ичига олган гуманитар ёрдамни юборди

    27.05.2022, 13:07

    Бухорода Сўнгги қўнғироқ тадбирида мактаб директорига сув сепган битирувчи узр сўради

    27.05.2022, 12:55

    Урганч халқаро аэропорти директори лавозимдан олинди

    27.05.2022, 12:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.