• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Берлускони, Киссинжер ва The New York Times Украинани Россияга ўз ҳудудларини бериб юборишга чақирмоқда. Киев бу фақат янги урушни келтириб чиқаришини айтмоқда

    Февраль бошида, Россия Украинага бостириб киришидан бир неча ҳафта аввалроқ АҚШ ҳукумати дастлабки 48 соат ичида Киев қулаб, Украина президенти Владимир Зеленский қўлга олинишини норасмий равишда прогноз қилган эди. Meduza манбаларига кўра, Кремль ҳам Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган махсус операция енгилгина ўтади, деб ўйлаган. Ҳатто Украинага «Киев кўчалари ва чорраҳаларини қўриқлаш» учун полициячилар юборилган.

    Бироқ Украина пойтахти туриб берди, мамлакат президенти эса ҳокимиятни сақлаб қолди. Март охирида Россия Киев ва Чернигов вилоятларидан қўшинлар олиб кетилишини эълон қилиб, буни тинчлик музокаралари доирасидаги ён босиш деб атади (музокаралар эса кейинроқ музлатиб қўйилди), май ўрталарига келиб эса Харьков остонасидаги жойлашув нуқталаридан чекина бошлади. НАТО бош котиби урушда Украина ғалаба қозонишини тахмин қилди. Айни вақтда Ғарбда Россия билан муросага бориш ҳақидаги даъватлар ҳам янграмоқда, деб ёзади Meduza.

    Мариуполдаги вайрон бўлган бункернинг Украина байроғи илинган деворига тушаётган россиялик ҳарбийлар соялари, 2022 йил 18 май

    Мариуполдаги вайрон бўлган бункернинг Украина байроғи илинган деворига тушаётган россиялик ҳарбийлар соялари, 2022 йил 18 май
    Фото: Сергей Илницкй / EPA / Scanpix / LETA

    Ғарбда урушни якунлаш бўйича Путинга «юзини сақлаб қолиш» имкониятини берувчи вариантлар ҳақида ўйлашмоқда. Фақат Украина ҳудудларини топшириш ҳисобига эмас, деяпти Зеленский

    9 май куни Франция президенти Эммануэль Макрон Украина ва Россия ўртасидаги уруш тинчлик билан тугаши муқаррарлигини айтиб, ушбу тинчлик шартларини муҳокама қилишда томонлардан ҳеч бири «камситилмаслиги» кераклигини таъкидлади. Бир неча кундан кейин Зеленский Италиянинг Раи 1 каналига интервью берди, унда Макроннинг гапларини келтириб ўтишди ва «Россия учун чиқиш йўли қанақа бўлиши мумкин?» деган саволга жаво беришни сўрашди. «Биз Россия учун чиқиш йўли қидирмаслигимиз керак, жаноб Макрон бекорга бундай қиляпти. Унда яхшигина тажриба бор: Россия ўзи истамагунича, бу ўзига кераклигини тушуниб етмагунича, ҳеч қандай чиқиш йўлини қидирмайди», — деди Зеленский.

    У ўзларига келиб тушаётган, Путиннинг «юзини сақлаб қолиш» учун Украина ҳудудининг бир қисмидан кечиш ҳақидаги таклифларни «унчалик тўғри эмас» деб атади. «Биз кимнингдир бир нарсасини сақлаб қолиб, бунинг эвазига ўз ҳудудларимизни йўқотишга тайёр эмасмиз. Менимча бу мутлақо адолатсизлик», — дея норози бўлди Зеленский.

    Шу билан бирга, Путиннинг «юзини сақлаб қолиш» бўйича хавотирини нафақат Макрон, балки АҚШ президенти Жо Байден ҳам билдирганди. Оқ уй фикрича, айнан ҳозир Россия президентида Украина билан урушдан чиқиш учун йўл йўқ. «Мен эса бу вазиятда нима қилишни тушунишга ҳаракат қиляпман», — деган эди Байден 10 май куни.

    Италия Украина ва Россия ўртасида тинчлик ўрнатиш режасини таклиф қилди. Иккала томон ҳам бунга босиқлик билан жавоб берди

    19 май куни Италия Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни тартибга солиш бўйича ўз режасини тақдим этди.

    Режа низони тартибга солишга БМТни, воситачи мамлакатларни (айнан қайсилари эканига аниқлик киритилганича йўқ), тинчликпарвар кучларни ва кузатувчилар миссиясини жалб қилишни кўзда тутади.

    Тинч йўл билан тартибга солиш жараёнини Италия тўртта босқичда амалга оширишни таклиф қилди:

    • Биринчи босқич — ўт очишни тўхтатиб, фронт чизиғидан қўшинларни олиб кетиш.
    • Иккинчи босқич — Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги кафолатланган ҳолда, Евроиттифоққа аъзо бўлиши (бир қатор қўшимча шартлар ва мажбуриятлар билан).
    • Учинчи босқич — Қрим ва Донбасс бўйича Украина ва Россия ўртасидаги икки томонлама келишув. Италия режаси «баҳсли ҳудудлар» тўлиқ мухториятга эга бўлишини назарда тутади, шу жумладан, ўз хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, аммо айни вақтда Украина суверенитети сақланиб қолади.
    • Тўртинчи босқич — Европада тинчлик ва хавфсизлик ҳақида кўп томонлама битим тузиш.
    «Strana.ua» нашри қайд этишича, Италиянинг Қрим ва Донбасснинг мақомига нисбатан таклифи 2015 йилги Минск келишувларига ўхшаш бўлиб, улар Донбассдаги ўз-ўзини республика деб эълон қилган ҳудудларга мухторият беришни кўзда тутарди. Украина охир-оқибат бу шартларни бажаришдан бош тортган, Москва эса бундан бостириб кириш учун баҳоналардан бири сифатида фойдаланган эди.

    Киев ва Москва Италия ташаббусини мулойимлик билан, аммо босиқлик билан қарши олди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги «тегишли таклифлар ҳозир ўрганиб чиқилаётгани»ни маълум қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Италиянинг режаларидан ОАВлар орқали хабар топгани, ҳозирча унинг тафсилотларидан хабардор эмаслигини айтди.

    Римнинг ташаббуси юзасидан батафсилроқ ва очиқроқ изоҳни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев берди, у 24 февралдан буён урушни тўлиқ маъқуллаб, Ғарбни қабул қилмай келмоқда.

    Украинанинг бетараф мақомини Медведев «тўғри» деб атади, мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибига киришини — «ёлғон» ва орзулар, Донбасснинг Украина таркибидаги мухториятини — ғирт сафсата ва хомхаёлларга берилиш, Қримнинг шундай мақомини эса «Россияга нисбатан тўғридан-тўғри безбетлик» ва «тўла-тўкис уруш бошланиши учун сабаб» деб атади.

    Киссинжер украиналикларни оқил бўлишга чақирди. Берлускони уларни «Путиннинг сўровларини қабул қилиш»га кўндиришни маслаҳат берди

    Италиянинг тинчлик ҳақидаги таклифи тақдим этилганидан кейин бир кун ўтиб, бу мавзуда мамлакат собиқ бош вазири Силвио Берлускони фикр билдирди. У Путиннинг дўсти ҳисобланади, шунга қарамай у Россиянинг Украинага босқинини қоралаганди. Берлускони «иложи борича тезроқ тинчликка эришиш кераклиги»ни ва Европа «украиналикларни Путиннинг сўровларини қабул қилишга кўндиришга» уриниб кўриши кераклигини айтди. Бундан ташқари, собиқ бош вазир Украинага қурол етказиб берилишини ва Россияга қарши санкциялар киритилишини кўпроқ танқидий баҳолади.

    Нафақадаги яна бир сиёсатчи — АҚШ собиқ бош котиби Генри Киссинжер ҳам шунга ўхшаш маънода гапириб ўтди. Давосдаги иқтисодий форумда у тинчлик музокаралари яқин икки ой ичида, «енгиб ўтиш қийин бўладиган оғир вазиятлар» бошланмасидан олдинроқ старт олиши кераклигини маълум қилди. «Мукаммал нуқтаи назардан, ажратувчи чизиқ аввалги ҳолатга қайтиш бўлиши керак», — дея қўшимча қилди Киссинжер. Украинанинг 2022 йилгача эгаллаб олинган ҳудудларни ҳам жанг билан қайтариб олишга уринишларини у «Украина озодлиги учун эмас, балки Россиянинг ўзига қарши» уруш деб атади.

    Киссинжер Россия билан муносабатларни бузмасликка ва унис ҳу тариқа Хитой билан иттифоқни мустаҳкамлаш учун туртки бермасликка чақирди. «Умид қиламанки, украиналиклар ўзлари намоён қилаётган қаҳрамонликлари даражасида оқил ҳам бўла оладилар», — деди АҚШ собиқ давлат котиби.

    Нобель совриндори урушни ён босишлар эвазига тўхтаишга чақирди. NYT’да Украинанинг барча ҳудудларини қайтариб олиш ҳақиқатдан йироқлиги ҳақида мақола чиқди

    Украинанинг Россия билан тезроқ ярашишига қаратилган бевосита даъватлар фақат сиёсий ҳамжамият томонидан янграётгани йўқ.

    2007 йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори ва Гарвард профессори Эрик Маскин 22 май куни Испания нашрига берган интервьюсида Зеленскийнинг ўрнида «уруш тезроқ тугаши ва Украинанинг катта қисми вайрон бўлмаслиги учун ён босган бўлиши»ни айтди. У уруш бошланганидан кейин россиялик олимлар билан алоқалар узилишига қарши чиққан эди.

    «Бу Россияга мамлакат шарқидаги баъзи ҳудудлар устидан назоратни тақдим этиш ва Қрим Россияга тегишли эканини тан олишни кўзда тутади. Украиналикларнинг буни қабул қилиши жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, мен ўз электоратини қабул қилишга кўндира оладиган яхши сиёсий етакчилар самарадорлигига қаттиқ ишонаман», — деди Маскин.

    19 май куни Американинг The New York Times газетаси «Фикрлар» бўлими таҳририяти номидан мақола чиқарди, унда Россия урушни пала-партиш режалаштиргани ва бошлагани, аммо ҳамон Украинага зарар етказишга қодирлиги, АҚШнинг кўмаги эса чексиз эмаслиги айтилади. «Украина Россия устидан узил-кесил ғалаба қозониб, 2014 йилдан буён Россия эгаллаб олган ҳудудларининг барчасини қайтариб олиши ҳақиқатга яқин мақсад эмас», — дейилади мақолада.

    «Бундай реаллик билан тўқнашиш оғриқли бўлиши мумкин, аммо бу тинчлик эмас. Бу ҳукумат хаёлий ғалаба ортидан қувиш ўрнига амалга ошириши керак бўлган нарса», — дея якунланади мақола.

    Украина президенти офиси ён босишни таклиф қилаётганларни «ич-ичидан мағлуб бўлиб бўлган лузерлар» деб атади

    Украина ҳукумати бундай даъватларни рад этмоқда ва «ультиматумлар» эмас, балки тенглик асосида Украина билан музокараларга тайёрлигини, ҳудудий нуқтаи назардан ён босишлар эса уруш муддатини узайтиришини айтмоқда.

    «Ҳатто дунёнинг ярми бизга қарши чиқса ва куч билан ён босишга мажбурласа ҳам, биз буни қилмаймиз. Украина ҳудудининг қандайдир қисми эгаллаб олинишига ҳеч қачон рози бўлмаймиз. Россия армияси Украина ҳудудида бўлиб туришига ҳеч қачон кўнмаймиз», — деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 24 май куни.

    Ўша куниёқ Давосда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак  шундай деди: «Биз Европада тинчлик йўлида таслим бўлишга қаратилган даъватларни эшитишда давом этяпмиз. Шерикларимизнинг баъзилари бизга агрессорга юзини сақлаб қолиш имкониятини беришни таклиф қилмоқда, ҳудудий баҳслар атрофида музокаралар ўтказиш таклифини бермоқда. Аммо Россия Украинани вайрон қилиш ниятини намойиш қилаётган бир пайтда бунинг қандай иложи бор?»

    Ушбу мавзуни охирги пайтларда энг кўп Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк изоҳламоқда. Унинг айтишича, Украина ҳудудларини фидо қилишни таклиф этаётган ҳар бир одам «аллақачон ич-cиҳидан ютқизган лузердир», Киссинжер эса худди ҳозир Украина ерларини бериб юборишни таклиф қилаётгани каби «[Россияга] Польша ёки Литвани олиб қўйиш шунчалик осонлик билан қўйиб берган бўларди».

    NYT мақоласини Подоляк камида икки марта танқид қилиб чиқди. «Воқеалар жойидан минглаб ёки ҳатто 200 минг км узоқда туриб, ҳамма нарсани тушунаман деб ўйлаш мумкин. Айниқса Россия Федерацияси ҳақида, айниқса, тинчлик битимини тузиш учун бу мамлакатга бироз ён босиш кераклиги ҳақида. Мана нима: Россияга ҳар қандай ён босиш — янада қисқароқ муддатларда янада кучлироқ уруш дегани», — деганди Подоляк.

    Ҳудудий жиҳатдан ён босишларни Зеленский ҳам рад этмоқда, аммо Россия томонидан 24 февралга қадар босиб олинган ҳудудлар масаласини дипломатик йўл билан ечишни таклиф қилмоқда.

    NYT мақоласига The Kyiv Independent таҳририяти жавоб қилди. Украина нашри Америка нашрини Россияга «эрк бериш»да айблади

    NYT’га нафақат Украина президенти офиси, балки украиналик журналистлар ҳам жавоб қайтаришга қарор қилди. 24 май куни Украинанинг инглиз тилидаги The Kyiv Independent нашри ўз таҳририяти колонкасини эълон қилди. Унда айтилишича, Россия босқинини батафсил ёритаётган NYT нашри мақоласи Украинада қаҳр-ғазаб уйғотган ва «кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилган».

    «NYT колонкасининг маъноси шундай: Украина барибир ютқазади, унга ёрдам беришни тўхтатинг, токи ҳаммаси тезроқ тугасин. Қисқача айтганда, таҳририят эрк бериш ва эркин дунё қадриятларига хоинликни прагматик фикрлаш деб кўрсатишга уриняпти», — дейилади мақолада.

    Нашр таҳририяти Россия армиясининг заиф жиҳатларини ва Украина аҳолиси кайфиятини қайд этди: Киев жамиятшунослик халқаро институтининг сўнгги тадқиқотларига кўра, уларнинг 82 фоизи тезроқ тинчликка эришиш учун ҳудудлардан воз кечишга тайёр эмас. Украиналикларнинг ғалабага ишончи «ўз-ўзига ишончъга эмас, балки «зарурият»га асосланган, чунки «ҳозир Россияга нисбатан ҳар қандай ён босиш эртами кечми янги урушга олиб келади, Россия томонидан эгаллаб олинган ҳар қандай ҳудудда қолиб кетган украиналиклар эса қийноққа солинади, зўравонликка учрайди ёки ўлдирилади», — дейилади The Kyiv Independent мақоласида.

    Матн шундай гаплар билан тугайди:

    Украина эртами кечми, ғолиб бўлади, чунки ҳеч қайси фашистик давлат эркин мамлакат устидан ғалаба қозонмаган.

    Демократик дунё бу ғалаба эртароқ етиб келиши, Украина халқи ва бутун дунё учун камроқ талафот келтиришини таъминлаши мумкин. Украинага ҳарбий кўмакни ва Россияга босимни кучайтириш орқали бунга эришиш мумкин.

    Украина бу урушни эркин дунё номидан — у эркин бўлиб қолиши учун олиб бормоқда. Эркин дунё ҳеч бўлмаса украиналикларнинг мардлигига муносиб бўлиш учун интилиши керак.

    26.05.2022, 18:01   Изоҳ (0)   16524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

    26.05.2022, 17:50

    Маск Twitter’ни сотиб олиш учун 6,25 млрд доллар йиғди

    26.05.2022, 17:42

    ЛХР раҳбари республика ҳудудининг 95 фоизи назоратга олинганини маълум қилди 

    26.05.2022, 17:26

    Россияда асосий ставка 11 фоизга пасайтирилди. Бунинг ортидан рубль кескин тушиб кетди

    26.05.2022, 16:53

    АҚШда Starliner космик кемасининг синов парвози муваффақиятли якунланди

    26.05.2022, 15:40

    Нью-Йоркда қурол ишлаб чиқарувчиларини судга бериш мумкин бўлди

    26.05.2022, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Баҳрайн, Кувайт ва Уммон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 20 май, 10:33

    АҚШдан “ўзини депортация қилган” мигрантлар чиқариб юборилди

    Дунё | 20 май, 10:20

    Netflix: севимли сериалларингиз рўйхатидан жой оладиган минисериаллар (трейлер)

    Кино | 20 май, 09:57

    Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори уч ойда 800 млн долларга ошди

    Иқтисодиёт | 20 май, 09:55

    Ламин Ямал “Барселона”да янги рақам остида ўйнайди

    Спорт | 20 май, 09:42

    Тошкентда уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушди

    Ўзбекистон | 20 май, 09:16

    РПЛ. “ЦСКА” Москва дербисида дуранг ўйнади. Файзуллаев захирадан майдонга тушди (видео)

    Спорт | 20 май, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.