Луганск Халқ Республикаси ҳудудининг қарийб 95 фоизи ЛХР халқ милицияси назоратида. Бу ҳақда республика раҳбари Леонид Пасечникга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Бугунги кунда ЛХР ҳудудининг деярли 95 фоизи озод қилинган», — деди Пасечник 26 май куни «Ягона Россия» сиёсий партиясининг «Донбасс ва озод қилинган ҳудудлар билан иқтисодий интеграция» форуми муҳокама майдонида.
25 май куни ЛХР халқ милицияси вакили Андрей Марочко Лисичанск ва Северодонецк шаҳарлари тезкор қамалда экани, ЛХР ва Россиянинг иттифоқчи кучлари шаҳарларни уч томондан тўсиб қўйиб, Украина армиясининг логистикасини назорат қилаётганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларининг мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолаган. 24 февраль куни эса Путин Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Ғарб Россияга кенг кўламли санкциялар билан жавоб қайтарди ва Украинага қурол-яроғ билан ёрдам беришни бошлади.
Изоҳ (0)