Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Украинада бўлаётган воқеалар нафақат Европа учун, балки бутун дунё учун ҳам муаммо ҳисобланади, деган фикрда АҚШ президенти Жо Байден. У бу ҳақда Хавфсизлик бўйича тўрт томонлама мулоқот (QUAD, ўз ичига АҚШдан ташқари Австралия, Ҳиндистон ва Японияни олади) мамлакатлари етакчилари йиғилишида айтиб ўтди.

Фото: Reuters

Байденнинг сўзларига кўра, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари «улар дунёнинг қаерида бузилаётганидан қатъи назар, доим ҳимоя қилиниши керак». «Бу шунчаки Европанинг муаммосидан каттароқ нарса. Бу глобал муаммо», — деди у Украинадаги вазият ҳақида.

Америка президенти АҚШ Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига «глобал жавоб» бериш учун шериклар билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади. «Биз умумий тарихимидаги қора даврни бошдан ўтказяпмиз», — деди Байден.

24 февраль куни Владимир Путин Украинани «демилитаризация ва денацификация қилиш» (қуролсизлантириш ва натсизмни йўқотиш) бўйича ҳарбий операцияни эълон қилди. Ғарб мамлакатлари ушбу қарорни қоралаб, бунга жавобан бир нечта санкциялар пакетларини жорий қилди, шунингдек, Киевга қурол етказиб беришни кучайтирди. 21 май куни АҚШ президенти Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам ажратиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Аввалроқ Пентагон раҳбари 20 та давлат Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишини маълум қилганди. Хусусан, Дания «Украинага қирғоқларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш» учун Harpoon кемага қарши ракетани учирувчи ускуна ҳамда ўқ-дорилар беришга рози бўлди. Украина Чехиядан «катта кўмак», жумладан ҳужумчи вертолётлар, танклар ва ракета тизимларини олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар