Ҳиндистонда янги миллиардер пайдо бўлди. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Бу — 66 ёшли Campus Activewear компаниясининг асосчиси Ҳари Кришан Агарвал.
Яқинда бўлиб ўтган IPO натижасида Агарвалнинг бойлиги 1 млрд долларга тенг бўлди.
Агарвал тадбиркорликни 1983 йилда Action спорт пойабзали брендига асос солганида бошлаган.
2005 йилда у Campus спорт пойабзалларини 10 доллардан паст нархларда сотувга чиқарган. Бу маҳсулотга 35 доллардан юқорироқ нархда спорт пойабзалларини сотадиган Nike, Adidas ва Puma каби глобал брендлар билан рақобат қилишга имкон берган.
2021-молия йилида Campus Activewear спорт сегментида пойабзалларнинг қиймати ва сони бўйича Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси бўлган.
Компания ўтган йилда 13 млн жуфт кроссовка сотиб, 94 млн доллар даромад олган.
Аввалроқ дунёнинг энг бой оиласи 19 млрд доллар йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)