«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Европада мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.
33 ёшли польшалик футболчи Бундеслига 2021/22 йилги мавсумидаги 34 ўйинда 35 та гол урган ҳолда «Олтин бутси»га эга чиқди. Роберт кетма-кет иккинчи марта энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди. Ҳужумчи ўтган мавсумда ҳам ушбу совринга лойиқ кўрилганди.
Левандовски «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе (35 ўйинда 28 та гол), «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема (27 та гол) ва «Лацио» футболчиси Чиро Иммобилени (27 та гол) ортда қолдирди.
«Бавария» билан Бундеслига ғолибига айланган Роберт ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Польшалик жамоа билан янги шартнома борасида келиша олмади. Аввалроқ «Барселона» Левандовски билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)