Англия Премьер Лигасининг 2021/22 йилги мавсуми якунланди.
Сон Ҳён Мин ва Муҳаммад Салоҳ чемпионатда мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди. «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси ва «Ливерпуль» вингери 35 тадан ўйин ўтказиб, 23 тадан голга муаллифлик қилди.
Шунингдек, Салоҳ мусобақанинг энг яхши ассистенти номига сазовор бўлди. Мисрлик футболчи ҳисобида 13 та голли узатма мавжуд. Ундан кейинги ўринни 12 та ассист билан жамоадоши Трент Александер-Арнольд эгаллади.
АПЛнинг «Олтин қўлқоп» совринига Алиссон («Ливерпуль») ва Эдерсон («Манчестер Сити») лойиқ кўрилди. Иккала дарвозабон ҳам мавсум давомида 20 тадан қуруқ ўйин ўтказган.
Алиссон ушбу совринни фаолияти давомида иккинчи марта қўлга киритмоқда. Эдерсон эса кетма-кет учинчи марта «Олтин қўлқоп» совринига эга чиқди.
Изоҳ (0)