Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Стокгольмнинг НАТОга аъзо бўлиш режаларини муҳокама қилиш чоғида Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линдега «овозини кўтарди». Бу ҳақда Reuters манбалари хабар бермоқда. Ушбу ҳолат дипломатик протоколнинг жиддий бузилишидан далолат беради.

Мевлут Чавушўғли

Мевлут Чавушўғли
Фото: AP Photo

НАТОдаги дипломатик манбага кўра, турк вазири Линдага «унинг кўплаб кескинликларни келтириб чиқарган феминистик сиёсатидан ғазабдалигини» айтган.

Reuters’нинг НАТОдаги суҳбатдошлари альянс учун «тарихий лаҳзада» Туркия расмийларидан бундай хатти-ҳаракатни кутмаганини очиқ айтишди.

«Биз туркиялик ҳамкасбимиз нима истаётганини тушунишга ҳаракат қилдик, ҳақиқатан нимани хоҳлаётганини», — деди бошқа манбалар сингари, масаланинг нозиклиги сабаб исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган дипломат. «Бу хижолатли бўлди», — деди у.

Турк дипломатик манбаси, ўз навбатида, ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларнинг бошқача версиясини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, Чавушўғли «Туркия позициясини ҳурмат билан билдирган» ва Линденинг Анқара Швецияни НАТОда кўришни истамаслиги қироллик томонидан олиб борилаётган «феминистик ташқи сиёсат» билан боғлиқ деган даъвосини рад этган.

«Финляндиядан келган баёнотлар пухта ўйланган бир вақтда унинг (Линданинг) изоҳлари Швециянинг НАТОга киришига ёрдам бермайди», — деди манба.

НАТО аъзоси бўлган Туркия Швеция ва Финляндиянинг альянсга қўшилиш бўйича музокаралар бошланишига тўсиқ қўйди. Туркия ҳукумати Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига розилик бериш учун ўз шартларини эълон қилди. Хусусан, икки мамлакат Курдистон ишчилар партиясини ва унга алоқадор тузилмаларни террорчилик ташкилоти деб тан олишини талаб қилмоқда. Шунингдек, Туркия F-16 қирувчи самолётларининг янги партиясини қўлга киритишга ҳамда яна F-35 қирувчиларини етказиб бериш дастурига киришга умид қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди