Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (OECD) солиқ мақсадларида очиқлик ва ахборот алмашинуви бўйича Глобал форумига қўшилди. Бу ҳақда OECD матбуот хизмати хабар берди.
Форумнинг 164-аъзоси бўлган Ўзбекистон солиқ мақсадларида шаффофлик ва ахборот алмашинувининг халқаро миқёсда келишилган стандартларини жорий этиш орқали солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш мажбуриятини олади.
Ўзбекистонни аъзо сифатида қутлашдан хурсандмиз. Форум аъзоларининг мунтазам равишда кенгайтирилиши халқаро ҳамжамият учун солиқ шаффофлиги муҳимлигини ва ҳукуматларнинг солиқ тўлашдан қочишнинг олдини олиш ва курашиш учун бирлашишга қарор қилишини таъкидлайди, — деди Глобал форум раиси Мария Хосе Гард.
Глобал форумнинг мақсади шаффофлик ва ахборот алмашинувининг халқаро стандартларини жорий этишдан иборат. У Г20 нинг барча мамлакатлари, OECD аъзолари, барча халқаро молия марказлари ва кўплаб ривожланаётган мамлакатлардан иборат.
Аввалроқ Ўзбекистонда апрель—май ойларида 202 та мактабда PISA тадқиқотининг тажриба-синовлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)