Американинг Turing Pharmaceuticals ва Retrophine компаниялари собиқ раҳбари Мартин Шкрел муддатидан олдин қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
2018 йилда Шкрели 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Тадбиркор қимматли қоғозлар бўйича фирибгарлик ва компания акцияларини манипуляцияда айбдор деб топилган эди.
Bloombergнинг қайд этишича, Шкрели Пенсильвания қамоқхонасидан New-Ёрк реабилитация муассасасига кўчирилган. Бу маълумотни тадбиркорнинг ўзи ҳам Facebook’га янги суратини жойлаштириб қисман тасдиқлаган.
Шкрели нима учун қамоқдан озод қилингани аниқланмаган, аммо бунга тадбиркорнинг яхши хулқ-атвори сабаб бўлиши мумкин.
«Американинг энг жирканч тадбиркори»
2015 йилда Мартин Шкрелининг Turing Pharmaceuticals компанияси дараприм дорисини ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олгандан кейин препаратнинг нархини 55 бараварга (битта хапдори учун 13,5 доллардан 750 долларгача) оширган эди.
Бу истеъмолчилар ва сиёсатчиларнинг ғазабини қўзғатган эди ва тадбиркор «очкўзликнинг юзи» ҳамда Американинг «энг нафратланган» фуқароси деб атала бошланди.
Шкрели бунга жавобан танқидчиларни, жумладан, Ҳиллари Клинтонни ижтимоий тармоқларда масқара қилган эди.
Дараприм — ОИВ инфекциясини даволашнинг стандарт усули бўлган токсоплазмозни даволаш учун дори. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг муҳим дорилар рўйхатига киритилган.
Изоҳ (0)