«ПСЖ» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мариянинг янги жамоаси аниқ бўлди.
34 ёшли футболчи ёзда «ПСЖ»дан «Ювентус»га эркин агент сифатида ўтади. Goal нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи туринликлар билан 1 йиллик шартнома борасида келишувга эришган.
Ди Мария учун бу А Сериядаги илк тажриба бўлади. Бунга қадар футболчи Англия, Испания, Португалия ва Франция чемпионатларида тўп сурган.
Анхель 2015 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келади ва жамоа билан 5 марта Франция чемпионлигини қўлга киритган. Ди Мария жорий мавсум Франция чемпионатида 25 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)