Uzbekistan Airways экспресс авиаташувларининг классик парвозлардан асосий фарқлари нимада эканлиги ҳақида маълумот берди.
Классик лоукост-ташувчиларидан фарқли ўлароқ уларнинг аксарияти озиқ-овқат билан таъминламайди ва бепул багаж ташиш имконияти мавжуд эмас, янада қулайроқ шароитлар яратилди.
Uzbekistan Airways Express тўлиқ-эконом авиаташувларининг классик авиақатновларидан асосий фарқлари:
- йўловчилар сони – 174 та, оддий парвозларда эса йўловчилар кўпроқ
- бизнес-класснинг мавжуд эмаслиги, оддий парвозларда эса бизнес-класс мавжуд
- 1 багаж жой миқдори – 23 кг ва 5 кг қўл юки , мунтазам қатновларида – 32 кг ва 8 кг қўл юки
- авиақатновлар фақатгина А320 да амалга оширилади ва оддий қатновларда авиакомпания паркидаги барча самолётларини кўришингиз мумкин
Экспресс икки соатдан узоқроқ бўлган қатновларида озиқ-овқат таъминотини сақлаб қолди: сендвич ва сув тақдим этилади. Шу билан бирга, классик авиақатновларда, 2 соатдан ортиқ парвозларда тўлиқ иссиқ овқат билан таъминланади.
Мамлакат авиация тармоғини ривожлантириш доирасида 2021 йилнинг августидан бошлаб Uzbekistan Airways гибрид асосидаги парвозларни амалга оширишга киришган.
Авиакомпаниянинг ҳаво кемалари паркида 174 йўловчи ўриндиқларига мўлжалланган тўлиқ иқтисодий класс тартибида қайта конвертацияланган Airbus А320 самолётлари фойдаланишга топширилган.
Бу эса классик самолёт йўналишларига нисбатан, бизнес класс талаби мавжуд бўлмаган, ўртача 20 фоиз тарифларини камайтириш имконини тақдим этган.
Бугунги кунда авиакомпания Тошкент ва Ўзбекистон ҳудудларидан Россия ва Қозоғистон шаҳарлари: Москва, Уфа, Перм, Қозон, Самара, Екатеринбург, Минералние Води, Омск, Сочи, Красноярск, Иркуцк ва Олмаота шаҳарларига тўртта самолётда парвозларни амалга оширади.
Изоҳ (0)