Апрель ойида Ўзбекистонда ахборотлаштириш ва коммуникациялар соҳасида 45 та янги хорижий компания ташкил этилди. Бу Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.
Таққослаш учун, олдинги уч ойда 40 та шундай компания ташкил этилган.
Бундай ўсиш Украинада уруш бошланиши билан кўплаб Россия ва Беларусь IT-компанияларининг бошқа давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилгани билан изоҳланади.
Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда TashRush дастури ишга тушган, унинг доирасида IT Park ходимлари хорижий IT-компанияларга ўз бизнесларини Ўзбекистонга кўчиришда ёрдам беришмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги компаниялар сони кескин кўпайгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)